Одам Масиҳни ҳукм қилмоқчи эканлиги кулгули! Асрлар давомида одамларнинг руҳий муҳтожликларини тўлдириб келган Муқаддас Китоб, энди одамзод томонидан ҳукм қилиниши аҳмоқликдир! Муқаддас Китобни ҳукм қилаётган одамлар ўзларини ҳукм қилишмоқда! Яҳудийларнинг руҳий бошлиқлари Исони Худога шак келтиришда айбладилар! Ўша даврнинг талабига муовфиқ бундай жиноят учун тошбўрон қилинарди , лекин Рим яҳудийларни жиноятчиларга ўлим жазосини бериш ҳуқуқидан маҳрум қилганди .
Шунинг учун ҳам улар дарҳол Исони хозирги замонавий тилда айтадиган бўлсак, Яҳудиянинг римлик прокурори Понтий Пилатнинг олдига олиб бордилар. Эрталабки соат бешлар эди. Яҳудий бошлиқлари мажусий Пилатнинг уйига кириш билан ўзларига лаънат олишдан ва Фисиҳ байрамида қатнашиш ҳуқуқини йўқотишдан қўрққанлари учун, «ҳукм қилиш биносига» киришни истмадилар. Ўша даврларда ҳам ўз диний урф-одатлари пеша қиладиган, лекин ўзлари адолат олдида кўзларини юмадиган одамлар учраб туради.
Пилат яҳудийларни ёқтирмагани ва унинг устига саҳарлаб келганлари учун улар билан гаплашишни истамасди. У қисқа қилиб улардан бу Одамни нимада айблашаётганларини сўради. Бунга жавобан улар: «Агар У жиноятчи бўлмаганида, Уни сенинг қўлингга топширмас эдик», — деб жавоб беришди. Пилат уларга ўз қонунлари бўйича Исони ҳукм қилишларини маслаҳат берганида, улар унга жавобан, нима учун айнан рим ҳукмдори олдига олиб келишганини айтишди. Ўлимга ҳукм қилишга уларнинг ҳаққилари йўқ эди, бу эса ўлимга лойиқ эди.
Улар рим ҳокимияти Исони хочдаги ўлимга ҳукм қилишини исташарди. Шундай қилиб Исонинг «юқорига кўтарилиши», яъни хочдаги ўлими ҳақидаги башорат амалга ошганди. Яҳудийлар Уни ўлимга ҳукм қилмаганларида эди, У тошбўрон қилинган бўларди. Пилат остонада туриб гапирарди. Энди эса ичкарига кирди ва Исодан У яҳудийларнинг Шоҳимисан деб сўради.Чунки ташқаридаги оломон У Ўзини шоҳ деб атади дейишарди. Шунда Раббимиз Пилатнинг саволига У Шоҳ эканлиги ҳақида жавоб берди: «Менинг Шоҳлигим бу дунёдан эмас.
Агар Шоҳлигим бу дунёдан бўлганда эди, яҳудий мансабдорлари қўлига тушмаслигим учун менинг қаролларим курашар эди деб жавоб берди. Орада бўлиб ўтган сухбатдан сунг Пилат яҳудийларнинг олдига чиқди ва уларга Исода ҳеч қандай айб топа олмаётганини айтди. Бироқ у Исони озод этиш учун ўз обруйидан фойдаланмоқчи эмасди. Яҳудий мансабдорларига бўлган нафратига қарамасдан, Пилат уларнинг жаҳлини чиқаришни истамасди. Шунинг учун у ўз ҳаракатлари учун жавобгарликни олмасдан, рим қонунлари бўйича иш тутишга қарор қилди. Ўша вақтдаги одати бўйича прокурор Фисиҳ байрамида битта маҳбусни озод қиларди. Бу маҳбусни халқнинг ўзи танлаб оларди. Оломонни қониқтириш умидида у Исони озод этишни уларга таклиф қилди. Лекин оломон Уни эмас, қароқчи Бараббани озод қилишни талаб қилди. Пилат буни кутмаганди. Азизлар Худованднинг режасини хечким хеч қачон буза олмайди. Раббимизхожда ўлим топиши керак эди. Шунинг учун хам, бу режа ўзгармай амалга ошди.