3:34

Воизлик 45

MP3

Ибронийларга мактубининг тўртинчи боби, ўн бешинчи оятидан биз Исо “ҳар томондан бизлар каби васвасага солинган”лигини ва бу Унинг биз учун Воситачи бўлишга тайёрланганини биламиз. Биз васвасага учраганимизда қандай ҳиссиётлари бошдан кечирамиз? Шу оятнинг ўзида Ибронийларга Мактубнинг муаллифи Исо ҳеч қачон васвасаларга берилгмаганини иложи борича ёрқинроқ кўрсатишга ҳаракат қилади. У бегуноҳ эди. Васвасага солиниш – гуноҳ эмас. Васвасага берилиш, яъни жонимиз душманга ён босиши гуноҳдир. Матто ва Луқонинг ёзувларидаги саҳрода васвасага солиниш ҳақидаги муфассалроқ ҳикояни ўқиб чиқишингизни сизларга таклиф қилар эдик.

Шайтон имонли одамни синаб кўриш учун ишлатадиган васвасалар одатда имонли одамнинг шу лаҳзалардаги энг ўткир эҳтиёжи ёки энг кучли кечинмалари билан боғлиқ бўлади. Матто ҳам, Луқо ҳам қирқ кунлик рўза охирида Исо жуда оч қолгани ҳақида, шу сабабли васваса қилувчи ўзининг бор макрини ишга солиб, Исога : “Агар Сен Худонинг Ўғли бўлсанг, бу тошга буюр, нонга айлансин!” деб таклиф қилгани ҳақида гувоҳлик қиладилар. Чунки васваса қилувчи хар бир инсоннинг энг заиф жоеини жуда яхши билади. Бу лаҳзада шайтон инсон табиатининг энг заиф томонларига, айнан: вужудни рози қилишга, ўзини ҳаммадан юқори қўйишга, ўз сўзини ўтказишни яхши кўришга тегиб ўтди.

Очликдан азобланётган Исо Масиҳга шайтон: “Агар Сен Худонинг Ўғли бўлсанг, бу тошга буюр, нонга айлансин!” – деди. Ушбу маслаҳат Исо Масиҳни йўлдан оздириши керак эди. Қоринни тўқлашнинг осонгина йўли турганда, нега У очликдан азоб чекиши керак? Ҳожар саҳрода сув топди. Исроил халқи саҳрода манна билан озиқланди, Илёс пайғамбар овқат топди, ахир Исо Масиҳ худди шу нарсаларни хоҳлашга ҳақли эмасмиди? Ҳа, У ҳақли эди, бироқ У васвасага солувчига қулоқ солиши керак эмас эди. “Инсон биргина нон билан эмас, балки Худонинг оғзидан чиққан ҳар бир сўз билан яшайди”, -деб жавоб бериб, Исо Масиҳ ва шу айтилган гап билан шайтони енгиди.

Бу хақида Матто китобининг тўртинчи боби, тўртинчи оятида ва Лўқо китобининг хам тўртинчи боби, тшртинчи оятида ўқиб кўришимиз мумкин. Кейинги васваса шундай гап билан шайтон орқали Раббимизга нисбатан айтилди. “Агар Сен Худонинг Ўғли бўлсанг, Ўзингни бу ердан пастга ташла-чи”. Луқо тўртинчи боб, тўққизинчи оят. “Муқаддас шаҳар”- Қуддус, “маъбад тепаси”- маъбадни ўраб турган деворда баланд қад кўтариб турган Сулаймон равоқи ёки шоҳ равоқи кўриниб турарди. Бу васвасада иблис Исо Масиҳни Унинг ваколатини муваффақиятлироқ амалга оширишда Унга ёрдам бермоқчи бўлганида ишонтиришга уриниб кўрди.

“Эганг Худовандни синама”, — деб жавоб бериб Исо Масиҳ бу маслаҳатни рад этди. “Агар тиз чўкиб менга сажда қилсанг, буларнинг ҳаммасини Сенга бераман” Матто 4:9. Бу таклиф замирида ўз сўзини ўтказишлик яширинган. Шоҳ ва Қутқарувчи бўлиш учун Ўзининг қанчалик камситилишни, қанчалик жудоликларга йўлиқишини ва халқдан қанчалик ҳақоратларни эшитишни бошдан кечириши кераклигини Исо Масиҳ билар эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top