Ассалому алайкум хурматли радиомиз мухлислари. Сизлар билан яна эфир орқали учрашиб турганимиздан бехад хурсандмиз. Хурматли тингловчилар хар бир масихий киши Раббимизнинг хаётини кўпроқ ўрганишга харакат қилмоғи керак.
Фақат ҳақиқий тиришқоқликкина бизнинг нажот топишимиз учун Ўзининг ҳаётини қурбонг қилиб берган Зот ҳақида кўпроқ билишга ундаши мумкин. Худо Исо Масихнинг таваллуди ҳақидаги хабарни бу воқеанинг содир бўлишидан анча олдин маълум бир одамларга хабар қилган бўлсада, бутун дунё тарихидаги бу энг шовшувли воқеа дунёни деарли эътиборини ўзига жалб қилмади.
Бокира қиз Марямга Исонинг бўлажак таваллуди ҳақида фаришта қандай хабар бергани хар биримизга яхши таниш бўлсада,шунга қарамай жуда қизиқарлидир. Бокира қиз Марям Юсуфга унаштирилган эди. Ибронийларда унашиш даври одатда бир йил давом этар ва никоҳ каби шарт деб ҳисобланар эди. Уни фақат ажралиш орқали бекор қилиш мумкин эди. Агар қиз унаштирилган эркак ўлса, қонун бўйича бу қиз бева ҳисобланар эди. Марям кўп вақтини ибодатда ўтказишга ўрганган эди. У кўпинча ўз уйида ибодат қилар эди. Шундай ибодат соатларидан бирида унинг қаршисида фаришта Жаброил пайдо бўлиб, унинг Муқаддас Руҳдан Исо исмли Ўғил кўриши ҳақида хабар берди.
Сўзида давом этиб, фаришта шундай деди: “Мана, бепушт деб юришган қариндошинг Элизабет хам қарилигида ўғилга ҳомиладор бўлди. Ҳомиласи олтинчи ойда”. Бундай хабарни эшитиб, бу ҳабарни ўз қаллиғи Юсуф билан баҳам кўришга журъат қилолмай,Мариям Элизабетнинг уйига шошилда ва у ерда бирмунча вақт қолди. Марям Носирага қайтиб келгач, унинг Муқаддас Руҳдан ҳомиладор эканлиги маълум бўлди. Марямнинг ҳомиладорлигини сезиб, Юсуф ҳижолат бўлди. Охирги у никоҳ шартномасини бекор қилиб, Марямни яширинча қўйиб юборишни ва шу билан у ҳақда ҳар қандай ғамхҳрликни ўз бўйнидан сокит қилмоқчи бўлди.
Албатта ўша даврда хам куёв бошқа бировдан хомиладор бўлган аёлга уйланиши маданиятга тўғри келмас эди. Бироқ шу пайт Худонинг фариштаси Юсуфнинг тушида кўриниб, бундай қилмасликни, аксинча Марямнинг вужудидаги ҳомила Муқаддас Руҳдан пайдо бўлганини билдириб, Марямни хотинликка олишни буюрди. Юсуф Худовандга буйсинди ва фаришта унга айтганларини хаммасини бажарди. Шундай қилиб улар бирга турмуш қурдилар. Албатта Худованднинг улар учун режаси кўп эди. Улар хали Раббимиз Исо Масих туғилмасидан олдин ва туғилганидан кейин хам кўп қайғу чекдилар.
Худди шунга ўхшаш воқеалар бизларнинг хаётимизда хам кўплаб учраб туради. Биз Масихга хаётимизни топширганимиздан кейин бирданига кўплаб муаммолар қаршиликлар пайдо бўлиши муқаррар. Лекин Раббимиз доимо биз билан бирга. У хеч қачон Ўз фарзандларини кимлардир томонидан азобланишига асло йўл қўймайди. Анашу Мариямнинг қорнидаги хомила вақти соати келиб дунёга келди У айнан бизларни азоблардан гунохдан ва хар хил ёвузликлардан қутқариш учун келган эди. Раббимиз яна иккинчи маротаба келиши эса хар бир имонли киши учун катта байрадир. Биз Уни кутаяпмиз. Омин.