3:23

Воизлик 49

MP3

Агар Мўқаддас Китобнинг Забур китобига яъни 89: 3 оятига кўз ташласак шундай ёзилган оятни кўрамиз: “Тоғлар вужудга келмасидан олдин, ер ва коинот бунёд бўлмасидан бурун, азалдан ва илалабад Сен Тангрисан”. Худовандга ўз хаётини тўллиқ топширган хар бир инсон яхши биладики Худованд азалдан мавжуд. Уни хечким яратмаган. У доимо бор бўлган. Бизга бу хақда Мўқаддас китоб инжил айтади.

Худованд, биз Уни таниб билишимизни, Уни кимлигини, У нима қилаётганини ҳамда Уни шахс сифатида ҳам билишимизни жуда истайди. Сабаб Худовандни қандайлигини билган инсон хеч қачон гунох йўлидан юрмайди деб ўйлаймиз. Шунинг учун хам Худовандга умид боғламоқ хар биримизнинг хаётимизда жуда мухим ўрин эгаллайди. Уни кучимиз етгунга қадар ўрганишимиз учун эса фақатгина Мўқаддас китобга ёндашмоғимиз лозим. Фақатгина Мўқаддас китобгина У хақида бизларга тўғри маълумот бериши мумкин.

Биз Муқаддас Китобни, ундаги воқеалар қандай тартибда ёзилган бўлса, шу тартибда ўрганмоғимиз лозим. Унда хеч қандай нотўғри маълумот ёзилмаган. Мўқаддас китобнинг охирги китобларидан Ҳамма нарса пайдо бўлишидан олдин нима содир бўлганини биласизларми? Фаришталар қаердан пайдо бўлганиничи? Ҳозир Худованд қаердалигини биласизми? Худо, Муқаддас Китобда шу ва кўплаб бошқа саволларга жавоб беради!

Ибтидо китоби – бу Муқаддас Китобнинг пойдевори саналади. Уни англаб тушунишимиз учун биз мустаҳкам пойдеворни қуришимиз лозмим. Муқаддас Китоб – хар биримизнинг севимли китобимиз бўлмоғи керак. Худонинг Сўзини ўқиганимда, мен ҳар куни ўзим муҳтож бўлган ёрдамни олишимни биламан. Муқаддас Китоб, Ҳудо қандайлиги ҳақида гапиради. Худованд – ажойибдир! Муқаддас Китобни қанча кўп ўқисам, уни янада кўпроқ ўқишни ва яхшироқ билишни хоҳлайман.

Худованд, доимо пайғамбар деб аталўвчи одамларга гапирган. Худованд, пайғамбарларга Ўзи берган мактубларни ёзишларини хоҳларди. Баъзан Худованд шу инсонларга овозини чиқариб хам гапирган. Баъзан эса У мактубни тўғридан-тўғри уларнинг онгига йўналтирарди. Энг аввало шуни билингларки, Муқаддас Ёзўвдаги ҳеч бир башорат кимнингдир шахсий талқини эмас. Чунки “ҳеч бир пайғамбар ўзининг инсоний хоҳиши билан башорат қилган эмас.

Ўзининг Каломини ёздириш учун У барча одамзот орасидан фақат яҳудийларни танлаган. Муқаддас Китоб бирданига ёзилмаган эди. У тўллиқ ёзилиши учун деярли орадан 1600 йил вақт ўтган эди! Бироқ Муқаддас Китоб бошидан то охиригача битта китобдай ўқилади, чунки Худо унинг ягона муаллифидир. Муқаддас Китоб бизга яхлит ва жуда аниқ қилиб берилган. Муқаддас Китоб ҳеч қачон ўзгармаган ва ўзгармайди ҳам, чунки унинг муаллифи – Худовандир.

“ Эй Худованд, Сенинг каломинг абадийдир, у фазода маҳкам ўрнатилгандир” Забур 118:89.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top