“Исроил ўғилларининг Миср еридан чиққанининг учинчи ойида, тўлиқ ой кунида Синай чўлига келишди” Чиқиш китоби 19:1. Исроилликлар қачон ва қаерга боришларини ҳали билишмас эдилар. Улар учун хамма нарсани хар доим Худованд ҳал қилар эди. У хоҳлардики, улар Уни ўзларининг раҳбарлари, ҳимоячиси ва уларга барча керакли нарсаларни берувчи буюк зот сифатида қабўл қилишларини. “Ва Мусо келиб, халқ оқсоқолларини ёнига тўплади, ва Худованд унга амр қилиб берган сўзларини уларга айтди.
Ва бутун халқ бир овоз билан деди: Худованд нима деган бўлса, амалга оширамиз. Ва Мусо халқнинг гапларини Худовандга етказди” Ушбу оятни мўқаддас китобингизнинг Чиқиш китобидан 19: 7хамда 8 оятларидан топиб ўқишингиз мумкин. Исроилликлар Худовандга барча нарсаларда қулоқ солишни ваъда қилгандилар. Шу билан бирга бу халқ жуда мағрур ҳамда манман эди. Улар нолимасдан Худога итоат қилоладилар ва У уларга муҳтож бўлган барча нарсаларни беради, деб ўйлардилар. Улар, юраклари гуноҳга тўла бўлганини ва ўз ҳаракатлари билан Худони мамнун қилолмасликларини ҳали англаб етмагандилар.
Исроил халқи, ушбу аҳд бўйича Худованд уларни бошқа марҳаматлолмаслигини ёки улар муҳтож бўлган яхшиликни бошқа беролмаслигини тушунмасдилар. Худованд ва Ушбу халқ орасидаги келишув шундан иборат эди: агар улар нолимасдан Худога итоат қилсалар, эвазига У уларни қабул қилади ва марҳаматлайди. Агар улар итоат қилмасалар, эвазига лаънатланадилар ва Худо томонидан жазоланадилар. Хурматли радио тингловчи мухлислар, хозирги давримизда хам худи шуни кўришимиз мумкин.
Агар хар бир инсон Худовандга итоатгуй бўлса ва Раббимизни айтганларини бажарса, демак Худованд томонидан улар мархамат топадилар. Лекин бунинг акси бўлсачи, бу хақида сиз азиз тингловчиларга айтиб ўтишимизнинг хожати бўлмаса керак. Келинг Ушбу гапимизни мўқаддас китобдан биргина оят орқали тушунтириб ўтайлик. Мўқаддас китобда шундай оят бор. Гунохнинг эвази ўлим, Худонинг иноми эса, Pаббимиз қиёфасидаги абадий хаётдир. Худованд уларга бермоқчи бўлган Ўз қонунларига тўлиқ бўйсунишни талаб қилади.
Халқ Худо қонунларини беками-кўст бажаришларига тўғри келарди. Агар улар бир нарсада гуноҳ қилганларида, улар худди бутун қонунни бузган бўлардилар. Энди шундай савол пайдо бўлади. Худованд, исроилликлар аҳдноманинг ўз қисмларини бажаролмасликларини билиб туриб, нима учун улар билан аҳд тузди? Худованд, уларга ўзларининг гуноҳкорлигини ва Уни мамнун қилолмасликларини исботлаш учун шундай қилди. Албатта хеч ким Худованднинг қонун ва амрларини охиригача бажара олмайди. Худованд, улар Унинг дўстлари ва ўз ҳаракатлари билан Унинг инъомларига сазовор бўлолмасликларни уларга ўргатмоқчи эди холос. Хурматли тингловчи худди шу каби Худованд хар биримизга ниманидир ўргатишни истайди. Келинг Хурматли тингловчи У хар биримизни алохида мархаматламоқчи, шунга йўл беришга ўрганайлик.