Азиз радио тингловчи мухлислар. Хозирги кунда Имонли биродарларимизнинг орасида, айниқса эндигина имонга келган дўстларимиз орасида бир савол пайдо бўлиши турган гап. Ушбу савол деноминациялар тўғрисидаги саволдир. Биз жамоатлар ва деноминациялар бирлашаётган вақтда яшаяпмиз. Иккита ва ундан кўп масиҳий гуруҳлари баҳслашиш учун эмас, ҳамкорлик қилиш учун бирлашсалар ҳеч қандай ёмон жойи йўқ. Лекин кўпинча айрим деноминациялар орасида кичкина муаммолар ва бир бирини тушунмаслик холатларини хам учратиб турамиз.
Бироқ шундай одамлар борки, улар ҳамма Масиҳ номи билан тавба қиладиган гуруҳлар битта буюк жамоат – Дунё Жамоатига бирлашишини истайдилар. Бу одамлар бундай қадам Юҳаннодан Хушхабарнинг 17-бобидаги Масиҳнинг ибодатига жавоб ва унинг амалга ошиши эканлигига ишонтирадилар. Албатта улар хато қиладилар. Худога ишониш орқали диний гуруҳларнинг бирлашиши ягона ташкилотни ҳосил қилади, лекин ҳеч қачон руҳий бирлаштира олмайди. Ҳақиқатни олиб қараганда Исонинг ибодатига аллақачон жавоб берилган. Худонинг фарзандларини бирлаштирадиган бирлик:
«битта Худо, битта имон, бир марта чўмиш», — ҳақиқат бўлиб қолган ва у ҳақиқий Жамоатнинг ҳақиқий аъзоларини шундай боғлаб турадики, у ҳар қандай ташкилотлардан устун келади. Барча жамоатларни биттага бирлаштириш ҳақидаги бундай суҳбатлар сизларни ҳайрон қолдирган бўлса ажабмас.
Исонинг буюк «олий руҳонийлик ибодати» зиёфат охири ва шогирдларининг Гетсимания боғига келишлари оралиғида айтилган. Баъзилар эса у зиёфат вақтида бутун гуруҳ олдида айтлиганлиги ҳақида гапиришади.
Бошқалар эса, шогирдлари билан Гетсимания боғига кетаётганда Қидрон сойидан ўтаётганларида айтилган деб ҳисоблайдилар, лекин қандай бўлишидан қатъий назар Инжилнинг бу жойи Нажоткорнинг юрагидагини бизларга очиб беради.
Исонинг ибодати қисман Унга берилган вазифани бажарганлиги ҳақидаги Отаси олдидаги ҳисоботга ўхшайди. Албатта Раббимиз ер юзига нима учун келганлигини яхши билар эди. Шу билан бирга Унинг вақти-соати келганди, У чуқур қониқиш ҳис қиларди. Бир неча дақиқадан кейин Яҳудо ва маъбаднинг қўриқчилари боққа келишади ва Уни хибсга олишади. Шунда хочдаги ўлими билан якунланадиган Унинг азоб чекадиган вақти бошланади.
Бу гуноҳ ва иблис устидан ғалаба қозониб, Унинг яъни Раббимизнинг улуғланадиган вақти эди.У бериш кучига эга бўлган абадий ҳаёт ҳақида гапирганда , Исо уни Отани ва Ўғлини, яъни Худо томонидан юборилган Масиҳни шахсан билиш деб атайди. Абадий ҳаёт маъноси жуда муҳимдир, чунки у нафақат абадий мавжуд бўлишни, балки Исо Масиҳ орқали Худо билан мулоқотда бўлишни билдиради. Исо Масиҳга ишониш орқали Отага келганларгина Уни бу ерда берилган маънода билишади. Азиз радиомиз мухлислари шахсан мен шундай фикирлайман. Хар бир инсоннинг хаётида энг мухим бўлган нарса бу Худованд билан бўлган муносабатдир. Агар инсон хеч қандай Имонда бўлмаса бу муаммодир. Худованд хар бирингизни ўз мархаматига тўлдирсин.