Ассалому алейкум азиз радиотингловчилар.Мен Ғолиббек, сизлар билан эфир орқали учрашиб турганимдан жуда хурсандман.Эски аҳд даврида Худога топиниш маросимда ҳамда байрам кунлари ҳар эрталабда ва ҳар кечада қурбонликка қўзичоқ келтириларди. Қурбонлик келтириш бу Худованд томонидан белгиланган қоидадир. Ҳар бир одам гуноҳлари кечирилиши учун қурбонликка қўзичоқни келтириш керак эди. Чунки Муқаддас китобда, “қон тукилмасдан эса умуман кечирим бўлмайди”, деб ёзилган. Бироқ одамлар ҳар доим ҳам қўзичоқни қурбонликка чин юракдан келтиришмасди. Ўшанда Худованд:Сизларнинг кўплаб келтирадиган қурбонликларингиз нимага керак Менга?
Мен бундан тўйдим ва бузоқ билан қўзичоқнинг қонини истамайман”, деган. Энди эса Худонинг азалда қилган режаси бўйича Исо Масиҳнинг қони тўкилиши керак эди, барча гуноҳкорлар ва барча гуноҳлар учун. Худованд Ўз ҳалқини Миср қўллигидан олиб чиқиши учун Миср халқига ўнинчи жазосини юборганида исроилликларига эшик четларини бенуқсон қўзичоқнинг қони билан сўртиб қўйишни тайинлаган эди. Кимнинг эшигида мана шу қон бор бўлганда, ўлим фариштаси ўша хонадонни четлаб ўтарди. Яъни қўзичоқнинг қони ўлимдан сақлаб қолган эди. Худованд мана шу Фисиҳ байрамни нишонлашни исроилликларга буюрганди. Чиқиш китобининг ўн иккинчи бобида шундай ёзилган: “Болаларингиз сизлардан:
“Бу удумнинг маъноси нима?, деб сўраганларида, шундай жавоб беринглар: “Бу Эгамизга бағишланган Фисиҳ қурбонлигидир. Эгамиз Мисрликларнинг тўнғич ўғилларини ҳалок қилганда, Мисрдаги Исроил халқининг уйларини четлаб ўтиб кетди. Шундай қилиб, бизнинг хонадонларимизни омон сақлаб қолди”.Яҳё Чўмдирувчи дарёда одамларни сувга чўмдирган пайтда Исо Масиҳ яқинлашаётганини кўриб, шундай деди:“Мана, дунёнинг гуноҳини Ўзига олувчи Худонинг қурбонлик Қўзиси!” Ҳаворийлар мактубида ёзилганидек, “У қўй каби бўғизлашга етакланди. Қўзи жун қирқувчиси олдида қандай индамай турса, У ҳам Ўз оғзини очмади”. Раббимиз Исо Масиҳ барча одамларнинг, менинг ҳамда сизнинг гуноҳларингиз учун муқаддас қонини тўкди.
Энди эса фақат Унга имон келтирсак, гуноҳнинг қуллигидан ва жазосидан қутқариламиз.Биринчи Бутрус мактубининг биринчи боб, ўн тўққизинчи оятида шундай ёзилган: “Сизлар бенуқсон ва беғубор қўзи қонига ўхшаган Масиҳнинг қимматбаҳо қони эвазига қутулгансизлар”. Бироқ ҳамма одамлар ҳам бу ҳақиқатни билмайдилар ва гуноҳлари учун қўйларни қурбонликка келтиришни давом этяптилар.Масиҳ қурбонлик Қўзи каби хочда қон тўкиб, учинчи куни тирилди. Худовандга қурбонликка келтирадиган саноқсиз қўйларнинг қони эмас, бизнинг чин юракдан ўз гуноҳлари учун тавба қилган юрагимиз керак. Ваҳий китобида ёзилганидек, “лекин ҳеч қандай мурдор нарса, ҳеч бир разил ёки ёлғончи киши унга, яъни жаннатга киролмайди, фақат Қўзининг ҳаёт китобида ёзилганлар киради”.
Шу оят билан бугунги эшиттиришимизни якунлаймиз,сизларга эса соғ омонлик тилаб қоламиз. Раббимиз Исо Масиҳнинг инояти сизга ёр бўлсин. Ҳайр саломат бўлинглар.