3:29

Исо Масих хизмати

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Яна радио тўлқинлари орқали сиз азизлар билан учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Микрофон олдида эса яна мен Ғолиббек. Исо Яҳудиядан чиқиб Жалиладаги хизматини бошлашдан олдин, Унда кўплаб қишлоқ аҳолисига ваъз ўқиш ва уларни ўқитиш учун имконият бор эди. Кўплаб одамлар Исонинг сўзларига ишонар эдилар ва Унинг шогирдлари ёрдамида сувга чўмар эдилар.

Бу хақида Муқаддас Китобнинг Юҳанно мактубининг 3:26 хамда 4:1-2 оотларида ўқиб кўришингиз мумкин. Сувга чўмдирувчи Яҳё одамларнинг юрагини Масиҳни қабул қилишга тайёрлаб, ўз хизматини давом эттирар эди. Исонинг ваъз ўқиш учун қилган хизматидаги омади Яҳёга, халқлар орасида ваъда қилинган Масиҳ Худонинг Ўғли Исо эканлигини айтиш имконини берди. Яҳё ўз гувоҳлигининг ўртасида шундай дейди: «Масиҳ улғайиши, мен эса пасайишим керак» Юҳанно 3:30. Бу имонли учун қандай ажойиб мақсад!

Дархақиқат биз Масихга келиб нимагаки эришган бўлсак барчасида Отамиз Худованднинг бутунбошли катта хизмати борди. Шунинг учун хам ўтган кунларимизни сира эсдан чиқармаслигимиз керак. Янги бошланган хаётимиз учун эса доимо шукуроналар Худовандга қаратилган бўлиши лозим. Раббимиз Исо Масих Яҳудиядан чиқиб, Жалила томонга йўл олди. Яҳудияда тўхташ хавфли эди, чунки вилоят хокими Хирод сувга чўмдирувчи Яҳёни зиндонга қаматиб қўйган эди.

Исо Самарияни босиб ўтиши керак эди. Биз Сихардаги қудуқ ёнида Исонинг бир аёл билан қурган суҳбатини Муқаддас китобдан ўқиганмиз. Бу суҳбат аёлга шунчалик таъсир қилди-ки, у ҳаммага бу хабарни етказиш учун ошиқиб кетди. Унинг гувоҳлиги натижасида кўпчилик Исога имон келтирдилар, Исо икки кун давомида уларга воизлик қилгандан кейин ва уларни ўқитгандан кейин «янада кўплаб одамлар унга имон келтирдилар». Агар Юҳанно мактубининг 4:39-42 оятларига қарасак Исо хизматининг турли томонларини очиб берганини кўришимиз мумкин.

Исо Ўз хизматини олиб бораётган вақтда одамлар маъбадни бозорга айлантириб юборган эдилар. Исо ҳаммасини ҳайдаб юбориб бу ер бозор эмас, ибодат уйи эканлигини кўрсатди. Одамзод бу ерга Худо билан учрашиш учунгина келади. У савдогарларнинг барчасини маъбаддан ҳайдаб юборди. Хозирги кунда эса бизнинг маъбадимиз ёки Худо билан бирга бўладиган жойимиз бу Исо Масиҳнинг Қони билан покланган юрагимиздир. Ўз юрагингиз қандай холатда эканлигини, унда Худо ёки ердаги ташвишлардан қайси бири яшаб ҳукмронлик қилаётганини текшириб кўринг, азиз тингловчи.

Исонинг Самарияда қиска вақт олиб борган хизмати Унинг эрта яҳудийлик хизматига киритилган. Чунки У бу нарсада эътибор қозонгандан кейин Жалиладаги хизматини бошлаган эди. Азизлар, хар биримизга Отамиз Худовандга чин юракдан хизмат қилиш насиб айласин. Худованд оилангизга тинчлик ато этсин деб бугунги эшиттиришимизга якун ясамоқчимиз. Янаги эшиттиришларимиз орқали яна учрашгунча хайр соғ саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top