3:17

Социал мавзулар 08

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи дўстлар. Эфирда сизлар учун берилиб бораётган эшттиришларимиз. Хурматли тингловчилар Келинг бугун оиламиз хақида сухбатлашайлик. Хозирги қийин бир шароитда оилани бошқариш бир мунча мушкул холат. Бъази эойларда оилани тебратишимиз учун эр ва хотин баравар мехнат қилишига тўғри келади. Акс холда оилани тебратиш бир мунча қийинроқ масала бўлиб турибди.Бу эса ўз ўзидан болаларимизнинг тарбияси билан кимнингдир бе восида шуғилланиб боришини талаб этади.Айтайлик оилада эр хам хотин хам ишлашади.

Лекин барибир оилада камчиликлар мавжуд шунда қандай йўл тутиш лозим? Албатта хозирги замонда хеч ким бири бири учун жон куйдирмайди. Хамма ўзининг аравасини ўзи тортиши лозим. Шунингдек сиз билан биз хам. Биринчи навбатда хар биримиз қиладиган ишимиз Худовандга ишониб ўз хаётимизни топширишдир. У берган донолик асосида оиламизни бошқариб боришдан иборат бўлади. Агар сизда имконият бўлса яна бир қўшимча иш олишингиз мумкин.Ёки иложи борича қандайдир қўшимча даромад келтирадиган манба излаб топишга тўғри келади. Эринчоқлик ва қўрқув кишини камбағаллик сари етаклайди.

Нимадир иш бошлашдан аввал хар томонлама яхшилаб ўйлаб чиқинг. Қанча даромад оласиз, шу ишингиз асосий ишингизга халақит қилмайдими? Оилангизга қандай ўз таъсирини ўтқазади хаммаси сизнинг хисоб китобингизда бўлиши лозим. Шундан сўнг иш бошлаш мумкин. Агар савдо сотиқ билан шуғилланадиган бўлсангиз. Хамма хужжатларингиз жойида бўлиши лозим. Акс холда бошлаган ишингизни охиригача олиб бориш бир мунча қийин бўлиши турган гап. Муқаддас китоб бизларни хеч нарса хақида ташвиш қилмаслигимизни бизга айтади. Бу дегани мехнат қилмасдан, хеч нарсадан ташвишланмай эртадан кечгача дам олиб ётинг дегани эмас.

Аксинча мехнатингиз орқали хеч нарсага ташвиш қилмай тинч яшанглар деган маънода айтилган гаплардир. Хеч қачон бировдан умид қилманг, сиз яъни ўзингиздан бошқа хеч ким сиз ва оилангиз хақида ўйламайди. Фақатгина Худованд сиз хақингизда ташвиш ва ғамхурлик қилолади. Шунинг учун хам ўзимизни Худога ишониб топшира олишимиз мухим ўрин тутади. Худовандга ўзингизни топширишдан олдин барча камчиликларингиз ва ожизликларингиз хақида Унга айтинг ва бошқа шу камчиликларингизни такрорламасликка харакат қилинг. Шунда Худованд сиз ва оилангиз хақида ғамхурлик қилади. Хеч қачон эр ва хотин оиладаги камчиликлар учун бир бирини айибламасликлари керак. Аксинча хаммасини биргаликда енгишга харакат қилинглар. Худованд сизларни ва оилангизни мархаматласин. Яна сизлар билан радио тўлқинлари орқали дийдор учрашгунча хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top