Ассалому алайкум радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали учирашиб турибмиз. Бизга шундай имконият берилгани учун Яратганга беадад шукурлар бўлсин. Агар кўчага чиқиб бир оз одамларни кузатсангиз. Хар хил инсонларни кўришингиз мумкин. Кимдир шошилиб ишга кетаётган бўлса, кимдир бемалол бошқа одам билан сухбатлашаётганини кўрамиз. Умуман олганда хамманинг ўзига яраша ташвишлари бор. Хар биримиз яхши яшаш учун харакат қиламиз лекин, айрим сабабларга кўра хеч нарса қилгинг хам келмайди. Масалан оилани боқиш учун қандайдир бизнес билан шуғилланиб кўп пул топгинг келади.
Энди бошлайман деганингда кимдир, йўқ хозир бу ишни қилиш қийин бўлиб қолди. Агар танишларинг бўлмаса хеч нарса қилолмайсан деб айтиб қолади. Шундан кейин инсондаги барча хохиш ва истаклар рўёбга чиқмай қолади. Нима учун энди бирон иш қилиш учун албатта танишларинг бўлиши керак. Ёки сал бошқача айтадиган бўлсак, химоячинг бўлиши керак. Нима бу сиз ишимиз битмайдими? Хамма нарсани қилишни имкони бор. Таниш –билишсиз хам ишқилиш мумкин. Фақат сизга катта сабр тоқат ва матонат керак бўлади. Нимадан ташвишланасиз, ахир сизнинг энг яқин танишингиз,бутун инсонларни икир чикиригача биладиган ва уларни бошқарадиган Худовандингиз бор-ку.
Ўзингизда бўлган барча ташвиш ва муаммоларингизни Унга беришга ўрганинг сиз учун Унинг Ўзи кураш олиб боради. Сизга қарши бўлган хаммага Унинг ўзи қаршилик қилолади. Чунки Худованд ,Унга ишонганларнинг барчасини химоя қилишга ваъда берган. У доимо Ўз ваъдасини бажариб келмоқда. Сиз доимо тўғри иш олиб боришга ва хеч қачон иккиюзламачилик қилмасликка харакат қилинг. Барча инсонлар сизнинг қилаётган ишингиздан хурсанд бўлсинлар. Муқаддас китобда шундай ёзилган оят бор: “ Айни равишда сизнинг нурингиз хам инсонлар олдида шундай порласинки, улар яхши ишларингизни кўриб, осмондаги Отангизни улуғласинлар”.
Хар бир инсон бозорда бўладими, ишхонадами қайирда бўлмасин, ўзининг хурмат иззатини билиши керак. Шунингдек бошқаларни хам хурмат қила билиши керак. Бу инсонларга керак бўлган энг мухим хислатлардан биридир. Агар хар бир инсон бир бирига, фақат яхшилик қилиб, эзгу ниятда яшаганларида эди. Юқорида айтиб ўтган муаммолар орқали бир биримизга хеч қандай ташвиш туғдирмаган бўлармидик. Келинг азиз радио тингловчи дўстлар, хаммамиз хар бир ишни аввал ўзимиздан бошлайлик. Шунда бошқаларга биз нур бўлиб кўринамиз. Хар бир бошлаган ишингизда Худованд сизга мададкор бўлсин. Шунинг билан хурматли тингловчилар бугунги эшттиришимиз хам ўз нихоясига етди. Келгуси эшттиришларимизгача хайр саломат бўлинг.