MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи биродарлар. Сиз азизлар билан яна соғу саломат радио орқали учрашиб турибмиз. Эгамизга шон шарафлар бўлсин. Сизлар билан бугун мен Ғолиббек микрофон қаршисидаман. Луқо мактубининг 4 бобида Раббимиз Масихнинг шайтон тарафидан васваса қилинганлиги хақида гапирилган. Исо Масих Сувга чўмганидан сўнг “Ўрдун дарёсидан қайтиб келди. У Муқаддас Руҳнинг таъсирида саҳрода айланиб юриб, қирқ кун иблис томонидан васвасага солинди”.

Хушхабарда иблис Исони саҳрода уч марта васвасага солганлиги ҳақида ёзилган. Эҳтимол Исо бу қирқ кун ичида кўп васвасага солгандир, кейин ҳам шайтон Исони Унинг ер юзидаги ҳаёти давомида кўпинча васвасага солганлиги бизларга маълум. Бу хақида Луқо мактубининг 4:13 гапирилади. Ибронийларга 4:15 дан биз Исо “ҳар томондан бизлар каби васвасага солинган”лигини ва бу Унинг биз учун Воситачи бўлишга тайёрлаганини биламиз. Биз васвасага учраганимизда қандай ҳиссиётларни бошдан кечиришимизни У Ўз тажрибасида синаб кўрди.

Шу оятнинг ўзида Ибронийларга Мактубнинг муаллифи Исо ҳеч қачон васвасаларга берилгмаганини иложи борича ёрқинроқ кўрсатишга ҳаракат қилади. У бегуноҳ эди. Васвасага солиниш бу – гуноҳ эмас. Васвасага берилиш, яъни жонимиз душманга ён босиши гуноҳдир. Шайтон имонли одамни синаб кўриш учун ишлатадиган васвасалар одатда имонли одамнинг шу лаҳзалардаги энг ўткир эҳтиёжи ёки энг кучли кечинмалари билан боғлиқ бўлади. Матто ҳам, Луқо ҳам қирқ кунлик рўза охирида Исо жуда оч қолгани ҳақида, шу сабабли васваса қилувчи ўзининг бор макрини ишга солиб, Исога:

“Агар Сен Худонинг Ўғли бўлсанг, бу тошга буюр, нонга айлансин!” деб таклиф қилгани ҳақида гувоҳлик қиладилар. Бу лаҳзада шайтон инсон табиатининг энг заиф томонларига, айнан: вужудни рози қилишга, ўзини ҳаммадан юқори қўйишга, ўз сўзини ўтказишни яхши кўришга тегиб ўтди. Очликдан азобланётган Исо Масиҳга шайтон: “Агар Сен Худонинг Ўғли бўлсанг, бу тошга буюр, нонга айлансин!” – деди. Бу маслаҳат Исо Масиҳни йўлдан оздириши керак эди. Ахир қоринни тўқлашнинг осонгина йўли турганда, нега У очликдан азоб чекиши керак?

Масалан: Ҳожар саҳрода сув топди.

Исроил халқи саҳрода манна билан озиқланди, Илёс пайғамбар овқат топди, ахир Исо Масиҳ худди шу нарсаларни хоҳлашга ҳақли эмасмиди? Ҳа, У ҳақли эди, бироқ У васвасага солувчига қулоқ солиши керак эмас эди. “Инсон биргина нон билан эмас, балки Худонинг оғзидан чиққан ҳар бир сўз билан яшайди”, -деб жавоб бериб, Раббимиз Исо Масиҳ шайтони енгиди. “Агар Сен Худонинг Ўғли бўлсанг, Ўзингни бу ердан пастга ташла-чи”. “Муқаддас шаҳар”- Қуддус, “маъбад тепаси”- маъбадни ўраб турган деворда баланд қад кўтариб турган Сулаймон равоқи ёки шоҳ равоқи. Бу васвасада иблис Исо Масиҳни Унинг ваколатини муваффақиятлироқ амалга оширишда Унга ёрдам бермоқчи бўлганида ишонтиришга уриниб кўрди. “Эганг Худовандни синама”, — деб жавоб бериб Исо Масиҳ бу маслаҳатни рад этди. Бу сафар хам Масих Ғолиб чиққан эди. Саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top