Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят мамнунмиз. Хурматли радио тингловчи мухлислар, келинг бугунги эшттиришимиз орқали, дунёнинг мақсади хақида суз юритсак. Коинот тараққиётининг қандайдир мақсади борми? Бутун жонзот интилаётган охирги манзил борми? Бу саволга Муқаддас Китобдаги жавобни биз 2-Бутрус 3:1-15 дан топамиз. У ерда Худо – коинотнинг Яратувчиси, Сақловчиси, Ҳокимигина бўлиб қолмай, унинг Нажоткори ҳам эканлиги ёзилган. Коинотни гуноҳ булғаб ташлаган, шунинг учун Худо уни бузуқлик кишанларидан халос қилиш ва “адолат ҳукм сурадиган янги ер ва янги осмон” яратиш йўлини кўрсатди.
Ўшанда коинот ҳозир уни тўлдириб турган гуноҳдан ва қайғудан халос қилинади. “Айни замонда махлуқотнинг ўзи ҳам фано қуллигидан озод этилмоқ ва Худо фарзандларнинг улуғвор эркинлигига эришмоқ умидига эгадир. Биламизки, борлиқ маҳлуқот ҳозирга қадар биргаликда оҳ-нола қилиб, гўё туғиш азобини чекиб ётибди” Бу ҳамма одамлар нажотга эга бўлишини билдирмайди ва Муқаддас Китобда бу ҳақда аниқ ва равшан ёзилган. Шахсий нажот фақат Рабби Исо Масиҳ орқали келади ва моддий коинотнинг гуноҳ кишанларидан озод бўлиши фақат У орқалидир.
Бу Худо билан бу дунёнинг ўзаро муносабатлари ҳақидаги энг умумий тасаввурдир. Улар коинот Худодан бутунлай ажратиб қўйиладиган ёки Худо ва коинот айнан бир нарсадай тасвирланадиган мавжуд фалсафий таълимотларга зиддир. Пайдо бўлиш, сақланиш, бошқариш ва мақсад ҳақида янгидан-янги туғилувчи саволларга фақат Муқаддас Китобгина ягона тўғри жавобларни таклиф қилади. Худони Яратувчи сифатида тасвирловчи Ибтидо 1:1 ва Юҳанно 1:3 оятларни доимо хар биримизнинг ёдимизда бўлмоғи лозим.
Бу эса Бизга Муқаддас Китоб нима ҳақида ўргатиши ҳақидаги саволларга жавоб беришимизда ёрдам беради. Муқаддас Китоб имонни хулқдан ажратмайди. Биз қанча кўп билсак, билганларимизни ҳаётимизга татбиқ қилишда шунчалик кўп жавобгарликка эга бўламиз. Хурматли радио тингловчи мухлислар. Энди ўз ўзидан савол пайдо бўлади нима учун биз Худонинг каломини ёддан билишимиз керак деган. Биринчидан кўп биродарларнинг айтишича кўп оятларни ёддан билиш инсонни турли гунох қилишдан асрайди. Чунки Ичиингиздаги Муқаддас Рух доимо қийин вазиятларда хар биримизга нима қилиш ёки қандай йўл тутишимиз тўғрисида гапиради.
Бундан ташқари Каломни яхши билиш қийин пайтларимизда ёки турли қўвғинларга учраган пайтларда инсонга доимо куч бағишлайди. Яна бир мухим жихати. Агар ёнимизда Худованднинг каломи бўлмаса, яъни муқаддас китобни назарда тутяпмиз, кимгадир далда беришимиз учун ёддан билган оятларимиз бизга доимо хизмат қилади. Хуллас Каломни ёддан билиш ёки яхши билишнинг ахамиятли томонлари жуда кўпдир. Хурматли тингловчилар шунинг билан бугунги эшттиришимизга якун ясаймизда сиз азиз тингловчилар билан келгуси эшттиришларимизгача хайирлашиб қоламиз. Хайр омон бўлинглар.