MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчилар. Сиз билан яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Келинг азиз тингловчи бугунги эшттиришимиз орқали, хар бир инсонда тез тез учраб турадиган жахл мавзусида сўз юритсак. Умуман олганда жахл хақида Худованд нима деди? Хар бир инсонда жахл деган нарса мавжуд. Халқимизда бир ажойиб мақол бор. Жахл чиққанда ақл кетади деишади.

Дархақиқат жахлимиз чиққан пайт ўзимизни контрол қилиш бир мунча мушкул.жахл чиққан пайт кимнидир хафа қилиб қўйиш эса энг ёмон нарса. Лекин айрим пайтларда жахл чиқишнинг зарари йўқ деб ўйлаймиз. Масалан сиз бирон бир корхонада бошлиқ бўлиб ишлайсиз. Сизнинг қўл остингиздаги ишчилардан бири эса сизнинг тартиб қоидаларингизга мутлоқо амал қилмайди. Сиз эса албатта унга нисбатан жахил билан гапирасиз ўйлаймизки бундай вазиятда кимгадир жахл қилиш ўринли.

Бироқ пайти келганда у инсондан кечирим сўраб қўйилса нур устига аъло нур бўлар эди. Агар эсингизда бўлса Раббимиз Исо Масих хам ўз давридаги инсонларга нисбатан жахл қилган. Эсингизда бор бўлса матто китобининг 21 бобида Исо Масих маъбаддаги сотувчиларга нисбатан жахл қилиб уларнинг барини маъбаддан қўвиб солади. Бу ўринли жахл чиқиш деб айтишимиз мумкин. Чунки Хақиқатдан хам одамлар Худонинг уйини савдо сотиқ қиладиган ерга ни хозирги тил билан айтганда бозорга айлантириб юборишган эдилар.

Раббимиз Исо Масих одамларни маъбаддан қувиб чиқарар экан барибир юрагини бир четида уларга нисбатан севги бор эди. Чунки ўша инсонлар нажотга мухтож бўлишган. Худди шунингдек хар биримизда бутун инсонларга нисбатан севги ва ачиниш хиссиёти бўлмоғи керак. Энди бир нозик масала. Жахл қилиш мумкин деган тушунчани мияямиздан чиқариб ташлаганимиз мақул. Чунки бу иллат доимо инсонни тақиб қилиб келади. Шайтон хам айнан шундай фурсатдан фойдаланишга харакат қилади.

Охир оқибат эса инсониятнинг қилмишидан рохатланади. Айниқса оила ва болаларимиз олдида кимгадир нисбатан жахл қилиш, бошқаларга яхши ўрнак қилмайди. Энг мухими хар бир инсон ўз ўзини контрол қила билиши лозим. Айниқса турмуш ўртоғимизни хафа қилишдан эхтиёт бўлган мақул.Чунки хар бир кишининг аёли ўзининг ярим танаси хисобланади. Муқаддас китоб айтганидек бошқалар бизга нисбатан қандай муомила қилишларини истасак биз хам уларга нисбатан худди шундай муомила қилишимиз лозим.

Хурматли тингловчи келин хар биримизга берилган қисқа бир хаётимиз даврида бир биримизга нисбатан мехрибон бўлайлик. Бир биримизни асраб авайлайлик. Агар бутун дунёда хар бир инсон бир бирига нисбатан жахл қилмай яшаганида қандай ажойиб бўларди. Лекин минг афсус билан айтамизки биз ўйлаганчалик эмас. Бозорда бўласизми, кўча куйдами доимо Раббимизнинг Хождаги ўлимини эсланг. Бу сизга қийин вазиятдан чиқиш учун ёрдам беради. Омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top