Ассалому алейкум радиоэфиримизнинг ҳурматли муҳлислари. Микрофон олида сизларни Ғолиббек қаршиламоқда. Биринчи Коринфликлар мактубининг ўн тўртинчи бобини ҳаворий Павлус номаълум тиллар ва башорат мавзусига бағишлаган. У шундай ёзган: “Башорат қилувчи бўлса, одамларга ўгит-насиҳат бериб, тингловчиларни руҳан озуқлантиради”.
Ўлайманки, барча ўгит-насиҳатлар Муқаддас китобда бор. Тингловчиларни эса фақат Муқаддас китобдан руҳан озуқлантришимиз мумкин. Демак, бундан қандай хулоса чиқарсак бўлади? Башорат Муқаддас китобга, яъни Худо каломига асосланади. Иккинчи Бутрус мактубининг биринчи боб, йигирманчи оятида шундай ёзилган: “Энг аввал шуни билингларки, пайғамбар китобларида учрайдиган башоратларнинг бирортаси ҳам бировнинг хусусий тафсирига боғлиқ эмас.
Ҳеч бир пайғамбар ўзининг инсоний хоҳиши билан башорат қилган эмас. Бу азиз одамлар Муқаддас Руҳ томонидан ҳаракатга келтирилиб, Худонинг сўзларини гапириб берганлар”. Албатта башорат қилиш – бу Худодан бериладиган Муқаддас Руҳ инъомидир. “Башорат қилувчи имонлилар жамоатини яшнатади”, ёзган ҳаворий Павлус. Ва бу инъом албатта текширилиши лозим. “Эй маҳбубларим, ҳар қандай руҳга инонавермангиз.
Худодан бўлган-бўлмаганлигини билиш учун руҳларни синовдан ўтказингиз.Чунки дунёда кўпгина сохта пайғамбарлар пайдо бўлган”, деб ёзган биринчи мактубида Юҳанно. Буни ниқлаш жуда онсон. “Одам вужуди билан дунёга келган Исо Масиҳни тан олучи ҳар бир руҳ Худодандир. Худонинг Руҳини шундан танийсизлар. Одам вужуди билан дунёга келган Исо Масиҳни тан олмовчи ҳар қандай руҳ Худодан эмас. Бу – дажжолнинг руҳи”.
Битта жамоатда пайғамбар пайдо бўлгани ҳақида эшитдим. Нафақат эштдим, жамоатда пайғамбарчилик қилаётганининг гувоҳи ҳам бўлдим. Йиғилишнинг охирида ўша “пайғамбар” олдига чиқиб икки соатлаб “пайғамбарчилик қилди”. Уни овозини эшитганимда бутун баданим жувирлаб кетди. “Пайғамбарчилиги” эса рўмол ўра, шим кийма, эрингга бўйсун, шовқин қилманглар, тиз чўккинглар” гаплардан иборат эди.Кимнингдир тавба қилинган гуноҳини эслатиб хафа қилган. Эрингга бўйсун деган аёлни янги имонга келган эри уйига бориб роса калтаклаган, мени шарманда қилдинг деб. Хуллас жамоатдаги барча миш-мишларни “башоратга” ўтқазарди. Жамоат барбод бўлишига сал қолди. Кейинчалик бу “пайғамбар” сохта бўлгани аниқланди.Ҳар доим Худонинг каломи хурсандчилик билан қабул қилиниши керак ва одамларга ўгит-насиҳат бериб, тингловчиларни руҳан озуқлантириши, жамоатни эса яшнатиши керак. Шу билан якун ясаб сизлар билан хайрлашамиз. Ҳайр, соғ бўлинг!