Ассалом алайкукм хурматли тингловчи. Эшттиришимизни бошлаймиз.
Янги Аҳд давридаги энг йирик ва энг нуфузли мазҳаб фарзийлар эди. Бу ном иброний тилидаги “парас”, яъни “ажралиб чиқиш” сўзидан олинган. Фарзийлар мустақил оқим сифатида эрамиздан аввалги 135 йилда барқарорлашган эдилар. Фарзийларнинг таълимоти Мусонинг қонунини ёки Тавротни, Пайғамбарларнинг китобларини ва Ёзувларни ўз ичига олган бутун Эски Аҳдга асосланган эди.Фарзийлар оғзаки қонунга ёки ривоятларга кўп аҳамият қилиб, уларга алоҳида изчиллик билан амал қилар эдилар. Улар фаришталарнинг ва руҳларнинг мавжудлигига, жоннинг ўлмаслигига ва баданнинг тирилишга ишонар эдилар.
Улар анъанавий ибодатларни ва рўзаларни бажарар, ўзларининг даромадларидан ва мол-мулкларидан ушурни пухталик билан ажратар эдилар. Агар Матто китобининг 23 боби 23ояти ва Луқо китобининг 11боби 42 оятларини ўқиб кўрсак шу хақида маълумотга эга бўлишимиз мумкин. Улар шанба кунини алоҳида ва қатъий тарзда азиз билиб, бу кун ҳаттоки касалларга шифо беришни ва ўзларини тўйдириш учун хатто йўл бўйидаги бошоқларни узишни ман этар эдилар. Кўпчилик фарзийлар ўзлари билан, қонуннинг аҳамиятсиз талабларига расмий жиҳатдан риоя қилиш билан шунчалик машғул эдиларки, бу билан худдики “оҳакланган қабр”га ўхшар эдилар.
Бироқ уларнинг ҳаммаси ҳам бундай эмас эдилар. Масалан, Масиҳнинг ер юзидаги хизмати вақтида Уни жиддий равишда излаган Юсуф билан Исони қабрга қўйиш жавобгарлигини ўз бўйнига олган Никодим фарзий эди. Тарслик Шоул черковни астойдил қувган одам бўлсада ўзининг фарзий, ҳам фарзийнинг ўғли эканлигини, қонун талаб қилгандай солиҳ эканлигини тан олган эди.Ўзларининг тақводорлиги; ватанпарварлиги, хўжакўрсинга бўлсада ғайрат билан қонун талабларига амал қилишлари билан халқнинг ҳурматига сазовор бўлган эдилар. Бироқ ашадий ақидапарастлик фарзийларни Масиҳнинг энг ёвуз душманлари қилиб қўйди.
Саддуқийлар эса– зодагон руҳонийларни бирлаштирган диний-сиёсий мазхаб бўлиб, жамиятнинг юқори табақаларида ўзларининг тарафдорларига эга эдилар ва уларнинг манфаатларини ифода этар эдилар.Ривоятларга кўра саддуқийлар ўзларининг номларини Довуд ва Сулаймон шоҳлик қилган даврда олийруҳоний бўлган Саддуқнинг исмидан олганлар. Улар фарзийларга нисбатан кам сонлироқ бўлиб, сиёсий кучга ва ҳокимиятга эга эдилар ва яхудийлар ҳаётининг турли жабҳаларига катта таъсир кўрсатар эдилар.Саддуқийлар Тавротнинг айнан талқин қилинишига амал қилиб, уни Пайғамбарлар китобларидан ва бошқа Ёзувлардан муҳимроқ деб ҳисоблар эдилар.
Уларнинг фарзийлар кўп аҳамият берадиган оғзаки ривоятларни менсимасликлари шундан келиб чиқар эди. Ҳамма ғайритабиий нарсаларнинг душмани бўла туриб, улар фаришталарнинг ва руҳларнинг мавжудлигини инкор этар эдилар. Хаворийлар китобининг 23 боби 8 оятида шундай оят бор: “ Чунки садуқийлар қиёматни хам, фариштани хам, рўхни хам йўқ дейдилар. Фарзийлар эса бўларнинг хаммасини тан оладилар “. Келгуси эшттиришларимизгача хайр омон бўлинглар.