Хар бир Масихийнинг хаётида гунох қилмаслик катта ахамиятга эгадир. Гуноҳга хеч қачон енгилтаклик билан қараб бўлмайди. Худованд томонидан хар биримизга берилган нажотнинг аҳамиятини қадраш керак. Чунки манашу нажон оддий тилда айтадиган бўлсак жудда қиммат бахо эвазига сотиб олинган. Инсонлар эса доимо қиммат бахо нарсаларни асраб авайлашга ўрганмоғи лозим. Агар бизда гуноҳнинг ҳақида васвасаси пайдо бўлса, айнан гуноҳ Раббимиз Исо Масиҳнинг хочдаги ўлимига сабаб бўлганлигини эслашимиз керак.
Албатта гуноҳнинг мавжудлигини тўла-тўкис инкор қилувчи одамлар хам топилади. Лекин Муқаддас Китоб, одамнинг гуноҳкорлиги – фожеавий ҳақиқат, деб таъкидлайди. Агар сизга гунох нима ўзи деган савол берилса доимо, шундай жавоб беришга одатланинг. Гунох бу Худога бўйсинмасликдир. Муқаддас Китоб бизга, гуноҳ Худонинг қонунини бузишдир, дейди. Худонинг қонунини ким бўлсада бузса, Худо таъқиқлаган ишни ким бўлсада қилса, Худо қилишни буюрган ишни ким бўлсада қилмаса, гуноҳ қилган бўлади. “Гуноҳ қилувчи ҳар бир киши қонунбузар билан тенгдир.
Гуноҳ – қонунсизлиқ демакдир” “Шундай қилиб, ким хайрли иш қилишни билса-ю, уни амалда қилмаса, гуноҳ ҳисобланади”-дейди Ёқуб китобининг 4 : 17 ояти. Хурматли тингловчи, демак хар бир киши шу жумладан бизлар хам, хамма нарсани амалда бажаришга одатланмоғимиз керак. Ўзимизда бор бўлган нарсамизни йўқсинлар билан бахам кўришимиз, шунингдек мухтож бўлган инсонларга имкон даражасида ёрдамлашмоғимиз даркордир. Бундай ёрдам дунёвий инсонларга нисбатан хам кўрсатилиши мумкин. Чунки хар биримизни Отамиз Худованд бир тупроқдан яратди ва хаёт нафасини берди. Шундай қилиб Худованднинг қонунларини бажаришга одатланамиз.
Биз Худонинг қонуни дейилганда нима кўзда тутилишини яхши тушуниб олишимиз керак. Қонунни фақат ўнта амр билан чеклаш нотўғридир. Агар биз Римликларга мактубининг 2:13-15 га , айниқса 15 оятга мурожаат қилсак, одамларнинг юракларида Худо қонунларини – виждон қонунларини ёзиб қўйганини кўрамиз. Бу қонунни бузаётганимизда биз уни бузаётганимизни жуда яхши тушунамиз. Ҳар доим биз ёмон иш қилганимизда виждон деб аталувчи бир нарса бизга бу ҳақда айтади. Бу эса хар биримизнинг ичимизда яшаётган Муқаддас Рўхдир. Инсон гунох қилганида энг ёмон нарса бу Худованддан узоқлашишдир.
Гуноҳ – Худонинг қонунини шунчаки бузишдан хам юқорроқ бўлган нарса. Хурматли тингловчи гунох қилишни доимо, жиддийлигини охиригача тушуниб етмоғимиз керак. Шунинг билан бирга Худованддан доимо сўранг: Худовандим мени гунох қилишдан Ўзинг асрагин деб. Иблис доимо хар биримизни йўлдан уриб кейин устимиздан кулишга харакат қилади. У хам хеч қачон ухламайди ва доимо Хар биримизни васвасага юлиқтиришга харакат қилади. Шунинг учун хам Худованддан Ибодат қилиб имонимизни мустахкамлагин деб сўраш жуда мухимдир. Азиз тингловчилар Раббимиз доимо хар биримизни гунох қилишдан сақлаб асрасин. Шунинг билан эшттиришимиз ўз нихоясига етди. Омин.