Хар биримизга яхши маълумки Худованд бутун борлиқни. Сиз билан биз кўриб турган ён атрофни олти кун мобайнида яратиб еттинчи кунда дам олди. Йўқ Худованд чарчаганлиги учун эмас, аксинча Ўзи яратганларни кўриб завқланиб еттинчи кунда дам олган эди. Шунингдек еттинчи кунни муқаддас санаб дам олиш куни қилиб белгилади. Балки шунинг учундир бозор кунида хамма дам олишга харакат қилади.
Бу дегани дам олиб маззақилиш эмас, балки дам олиш билан бирга, Худованднинг барча яратган нарсалари учун шукурона билдириб Уни номини улуғлаш демакдир. Келинг хурматли тингловчилар Худованд томонидан яратилишнинг беш куни ичида яратилган нарсалар ҳақида шунчаки ўйлаб кўрайлик. У айтди ва осмон билан ерни яратди. У ёруғликни яратди. У ер устидаги сув, гумбаз, қуруғлик ва океанларни яратди, шу билан бирга денгиздаги ва қуриқликдаги барча хайвонларни хам яратди. У ўсимликлар, дарахтлар ва гулларни яратди.
У қуёш, ой ва юлдузларни яратди. Худо буларнинг барчасини Ўзи учун яратмади. У ҳеч нарсага муҳтож эмас! Нима учун Худо буларнинг ҳаммасини яратди? Худованд севги, диққат билан ва муккамал қилиб Ўзининг охирги ижоди — ОДАМНИ яратиш учун тайёргарлик сифатида ҳаммсини яратди! Бу яратилиш эса барча яратилганлар орасида энг ажойиби эди. Ва хозиргача шундай саналиб келинади. “Яна Худо: Ўз суратимизга кўра, Ўзимизга ўхшаш одамни яратайлик.
У денгиздаги балиқлар, кўк юзидаги паррандалар, чорвалар, ҳа, бутун ер юзи ва ерда ҳаракат қилувчи барча махлуқот устидан ҳокимлик қилсин, — деди” биз ушбу оятни Ибтидо китобининг 1:26 оятидан ўқишимиз мумкин. Худованд “Ўз суратимизга кўра, Ўзимизга ўхшаш одамни яратайлик” деб айтганида, сизларнинг фикрингизча кимга мурожат қилар эди? Бу Ўзаро гаплашаётган Худо Ота, Худо Ўғил ва Худо Муқаддас Руҳ эди. Улар Худонинг суратида одамни яратиш режасини муҳокома қилар эдилар.
Худо – олий авторитетдир; У – Эгамиздир; Ҳамма нарсани қандай яратишни хам Унинг ёлғиз Ўзи қарор қилди. Худованд, одамни қандай яратишини ҳам Ўзи қарор қилди. Яна У фаришталар, қуёш, ой, юлдузлар, ер ва ердаги барча нарсаларни қандай яратишни ҳам Ўзи қарор қилди. Худованд ҳаммасидан буюк ва юксакдир. Одам ердаги энг муҳим ижод эди, шунинг учун Худо уни Ўзига ўхшатиб яратишга қарор қилди. Худованд Ўз Каломида, биринчи одам Худонинг сўратига кўра яратилди деб айтгани нимани англатади?
Биз, У бизнинг таналаримизни назарда тутмаганини биламиз. Худо Руҳдир. Худонинг бизга ўхшаб танаси ва суяклари йўқ. Аниғи, Худованд, биз кўролмайдиган нарсалар ҳақида айтяпти. Бизни ташкил қиладиган биз кўролмайдиган нарсани Муқаддас Китоб қалбимиз, ёки бизнинг Руҳимиз деб айтади. Одамнинг танаси ўз ичига ушбу кўринмайдиган қисмни, яъни қалб ва руҳни жо қилиб, яратилган эди. Худованд, одамнинг кўринмайдиган қисми Худога ўхшаб ақл-идрок, ҳиссиёт ва иродага эга бўладиган қилиб яратди.