3:35

Сизнинг иъномларингиз ва қоблиятларингиз 4

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан радио тўлқинлари орқали ғойибона учрашиб турган бўлсакда. Юракдан яқинлигимизни хис этиб турибмиз. Хурматли тингловчилар яна сизлар билан инъомлар ва қоблиятлар мавзусида сухбат олиб бориш ниятидамиз.

Хар бир инсонда инъом ва қобилятларнинг икки хил тури мавжуд бўлади. Биринчиси сизга авлод аждодларингиздан ўтган инъом ва қоблиятлар бўлса иккинчиси бу қачонки сиз ўз хаётингизни Худовандга топшириб қайтадан янги туғилган пайтингиздаги иъном ва қоблиятлардир. Иккинчи инъом ва қоблиятлар хақида гапирадиган бўлсак булар хам хар хил бўлиши мумкин.

Кимгадир Худованд Хуш хабар айтиш инъомини кимгадир эса ўқитувчилик инъомини ёки бошқа инъом ва қоблиятларни беради. Манашу инъом ва қобилиятлар бъази кишиларда бирданига намоён бўлса баъзиларида аста секин, ўзларини хар хил хизматларда синаб кўрганларидан сўнг намоён бўлади. Умуман хеч қандай инъомсиз ёки қоблиятсиз одамлар бўлмайди, Хамма нимдир қилишга қодирдир. Кўпинча туғма қоблият ва иноъмлар билан Худованд томонидан берилган инъом ва қоблиятлар орасида қандайдир боғликлар мавжуддир. Албатта Худованд ўзи берган инъом ва қоблиятларни Ўзининг шухрати учун ишлатилишини хохлайди.

Чунки Худованд бу нарсаларни бекорга бериб қўймайди. Худованд шу инъом ва қоблиятларни ўзи учун ёки қандайдир инсонлар учун ишлатилишини истайди. Ва шу қоблиятга эга бўлган инсонни доимо амалда шу инъомларни ишлатишин худованд жуда жуда истайди. Агар Худога ишонувчи кишиларнинг хар бири ўзларидаги бўлган инъом ва қоблиятларини тўллиқ ишлатсалар Осмон Шохлиги янада кейнгаяди ва кўплаб инсонлар бундан фақатгина хурсанд бўлишади холос. Шу ерда бир савол туғилади. Ўзингизда бўлган Худо томонидан ато этилган инъом ва қобилиятларни тўғри ишлатиш деганда нимани тушунасиз? Бу саволга балки кўпчилик шундай жавоб берган бўлар эди.Худо берган инъом ва қоблиятларни ўз мақсадида эмас аксинча мухтож бўлган инсонларга ёрдам бериш ёки Худованднинг Шохлиги учун ишлатишдир.

Бу инъомларни Ибодатхоналарда Худони улуғлашда ёки хали Исо Масих хақида эшитмаган одамларга хизмат қилиш орқали ишлатиш мумкин. Менимча бу инъом ва қоблиятларни ўз мақсадимиз бўйича ишлатиш яхши эмас. Базилар фақатгина олишга ўрганиб қолганлар, бериш эса улар учун бироз мушкулдир. Бошқа инсонлар хақида ўйлайдиганларни биз кўпинча “ берўвчилар деб айтамиз. Демак бундан шуни хулоса қилиш мумкинки хар бир киши ўзи хал қилиши керак хаётда “ олўвчи “ бўлган яхшими ёки “берўвчи “ бўлганми. Агар сиз инсонларга яхшилик қилишни истасангиз ва Худони чин юракдан севсангиз унда “ берувчилар” грухига ўзингизни қўшсангиз бўлади. Шунда Худованднинг баракаси ва мархамати доимо сиз билан бўлади деб сизларни ишонтирамиз. Азизлар шунинг билан бугунги инъом ва қобилиятлар деб номланган эшттиришимиз ўз нихоясига етди, келгуси эшттиришимизгача хайр омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top