3:16

Муқаддас китоб

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчилар. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Ўйлаймизки бугунги эшиттиришимиз ҳам сиз азизларга манзур бўлади. Микрофон олдида мен Ғолиббек. Азиз тингловчилар, бугунги эшиттиришимиз орқали тез-тез қулоғимизга чалиниб турадиган айрим саволларга жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрсак.

Кўпинча эштамиз, агар Муқаддас китобни кўплаб одамлар ёзган бўлса, унинг ҳақиқатлигига қандай кафолат бор? Ўйлайманки бу саволни кўпчилигимиз эшитганмиз. Кўпчилик олимларнинг фикрича Муқаддас китобда хатоликка йўл қўйилиши мумкин эмас. Сабаби, кўп маротаба Муқаддас китоб қайта-қайта ёзилиб тахлил қилингани учун.

Айримлар айнан шу фикрни бошқачароқ айтишади. Кўп маротаба қайта-қайта ёзилгани учун ҳам унда айрим хатоликларга йўл қўйилиши мумкин деб. Мана шу айтилаётган гаплар айниқса янги аҳд китоби учун жуда муҳим роль ўйнайди. Масиҳийликни тарихдан ажратиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам ушбу айтилган гапларни биз инкор этолмаймиз.

Кўпчилик олимлар айнан мана шу саволлар бўйича изланишлар олиб бориб бир тўхтамга келишди. Яъни янги аҳд яҳудийлар томонидан ёзилган бўлиб, ҳар бир нуқта ва белгиларигача ўзидай, яъни қандай бўлса шундайлигича ёзиб олинган. Ҳар бир инсоннинг ҳатти-ҳаракатлари қандай кўрсатилган бўлса худди ўзидай ёзилган.

Лекин айрим нарсалар тўғрисида иккиланишлар бўлган бўлса, улар ҳақида умуман ҳеч қандай гаплар Муқаддас китобда айтилмаган. Худованд шундай йўл тутдики, масалан Исо Масиҳнинг қилган ишларини ҳар хил одамлар турли жойларда ва ҳар хил вақтларда ёзиб қолдиришган. Шунга қарамай тўртта хушхабар китоби ҳам ўзининг ўхшашлиги билан айтганларимизни тасдиқлайди.

Кўпгина қазилмалар ҳам, Раббимиз Исо Масиҳнинг издошлари ҳам худди шундай эканлигини тасдиқлайди. Бундан ташқари, янада ишончлироқ маълумотлар мавжуд. Бу маълумотлар Муқаддас китобнинг ўзида ёзилган. Яъни ҳеч ким Муқаддас китобга бирон нарса қўша олмайди ва ҳеч нарсани олиб ташлаёлмайди. Шундай қилганларга нисбатан эса Худованднинг жазоси тайёр турибди.

Яна бошқа бир далиллар хам Муқаддас китобнинг ҳақиқатлигини исботлайди. Кўплаб инсонлар Муқаддас китоб кейинчалик ҳеч бир инсон томонидан ўқилмайди деб жар солишган эди. Лекин ҳозирги кунда энг кўп ўқиладиган китоб Муқаддас китоб деб айтишимиз мумкин. Шайтон илгаридан то ҳозирга қадар Худовандга қарши чиқиб келган.

Унинг каломини йўқ қилиш билан овора, лекин Худованд ўз айтганини қилади ва Муқаддас китоб ҳар бир хонадонга кириб боради. Одамлар уни севиб ўқийдилар. Бундан ташқари Муқаддас китобда башорат қилинган гаплар аста-секин амалга ошиб келмоқда. Амалга ошиб бўлди деб айтишимиз ҳам мумкин. Фақатгина Раббимиз Исо Масиҳнинг иккинчи бор, қайта ер юзига келишини кутяпмиз холос. Масиҳ эса белгиланган вақтдан кечикмасдан келади. Омин. Яна радио орқали учрашгунча хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top