Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлисларимиз. Сизлар билан ғойибона учрашганимиздан миннатдормиз. Микрофон олдида эса мен Ғолиббек. Азизлар, бизнинг Худовандимиз азалдан бор бўлган ва бундан кейин ҳам бор бўлғуси. Унинг сўзлари эса асло бехуда ишлатилмайди. Лекин Худованднинг сўзини йўқ қилишга интилганлар устидан Худованд кулади. Чунки Унинг сўзлари ҳам асло тугамас. Агар инсон Унга қарши чиқса, Худованд учун бу худди фил билан чивин уришгандай гап десак ҳам бўлади. Тақдир тақозоси билан Унга қарши чиққанлар ҳам бўлди. Лекин уларнинг ҳаётлари паёнига етиб, кўплари халок бўлишди. Худованднинг сўзи эса ҳали ҳануз яшаяпти ва ўз таъсирини йўқотмади. Биз шундай инсонлар ҳақида эшиттиришларимизнинг бирида гапирган эдик. Унинг исми Валтер.
У оламдан ўтиб кетди. Ҳеч қандай ўзгариш бўлмади. Лекин Худовандга қарши бўлган ана шу Валтернинг яшаган уйи ҳозирги кунда Франция Библия жамиятининг омборхонаси хисобланар экан. Қаранг азиз биродарлар, Худовандга қарши чиққан инсонларнинг уйи ҳозирги кунда Отамиз учун хизмат қилмоқда. Буни Худованднинг бир мўъжизаси десак бўлади. Худованднинг сўзи бутун халқлар орасида кейинг ёйилмоқда, чунки у тирик сўздир.
Ҳозирги кунда Муқаддас Китоб дунёдаги халқларнинг 97% тилларига таржима қилинган. Лекин ҳозирги кунда Худованднинг каломини нотўғри талқин қилаётганлар ҳам бор. Масиҳийлик орасида ҳам шундайларни айрим пайтларда учратиб қолишимиз мумкин. Энди бир савол туғилиши мумкин. Дунёда нотуғри талимотлар бор экан. Қандай қилиб мен ҳақиқатни ажратиб оламан деган савол.
Агар ушбу саволга қисқа ва лунда қилиб жавоб берадиган бўлсак, ҳар қандай Худованд сўзини тарғиб қилаётган инсоннинг гаплари Муқаддас китобга асосланмаган бўлса, буни нотўғри деб айтишимиз мумкин. Чунки соғлом талимот доимо Муқаддас китобга асосланган бўлади. Худованднинг каломи абадий деб айтдик. Дунёдаги барча нарсалар ўткинчидир, лекин Худованднинг сўзи абадийдир.
Бундан ташқари Ишаё пайғамбар китоби орқали Худованд айтган эди: “Осмондан ёмғир ва қор ёғади, бу эса одамларга мўл хосил келтириш учундир, келгусида экувчи яна егулик учун уруғ олишлари учун мул кул ҳосил етиштиради. Менинг сўзларим ҳам осмондан инсонларга юборилади ва беҳуда ўзимга қайтиб келмайди Мен нимаики истасам шуни амалга оширади, нимани хоҳласам шуни бажаради.”
Азизлар, шунинг учун ҳам ҳар қандай илоҳий сўзларни гапирувчиларнинг гаплари Муқаддас китобга асосланганми йўқми текшириб кўрмоғимиз зарур. Бундан ташқари шу айтилган гаплар Инжил орқали амалга ошганми, ҳамасини текшириб кўриш лозим. Ҳозирги кунда шайтон ҳам ухламай барча Худонинг азизлари учун ҳужум қилиш ниятида, Худованднинг барча режаларини бузиш ниятида. Бунинг учун эса нотўғри талимотни масиҳийлар орасида тарқатиш шайтон учун энг осон йўлдай кўринади. Лекин азиз тингловчи, Худованддан ўз иботатхонангиз ва биродарларингизни ҳимоя қилишини сўранг. Худованд бизларнинг қалқонимиздир. Шунинг билан азизлар бугунги эшиттиришимиз ўз нихоясига етди , хайр саломат бўлинг.