Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Сиз азиз тингловчиларимиз билан яна мен Ғолиббек микрофон қаршисидаман. Ҳозирги кунда техника кун сайин олға қадам ташламоқда. Хаттоки бирон бир янги нарса чиққанида одамлар нималигини тушуниб етмай туриб шунга ўхшаш бошқа нарсалар ҳаётимизга кириб келмоқда. Масалан мобил телфонларни олайлик. Ҳозирги кунда турлилари мавжуд. Чиройли мусиқадан тортиб истаган клипларгача телфонингизга кўчириб олишингиз мумкин. Фақатгина чўнтак кўтарса бас. Албатта бу қувонарли бир ҳолат. Лекин айнан шу нарсалар болаларимизга, яъни мактаб ёшидаги болаларимизга қандай таъсир кўрсатмоқда?
Келинг азизлар, бироз шу мавзуга тўхталиб ўтсак. Олимларнинг айтишига қараганда мобил телфонларнинг ҳам инсон организми учун зарарли томонлари қўп экан. Айниқса сизга кимдир қўнғироқ қилганда сигнал қабўл қилиш билан бирга, инсон организми учун зарар бўлган айрим нурларни ҳам қабул қилиш мумкин экан. Ушбу нурланиш эса инсон организмида тез-тез содир бўлса, жиддий касалликларга ҳам олиб келиши мумкин экан. Майли ҳар бир инсон ўз соғлиги ҳақида бош қотирмоғи лозим. Лекин болаларимиз кўп нарсаларни билмаслиги мумкин. Буни тушунтириб бериш эса ҳар бир ота- онанинг уствор вазифаларидан бири. Бизга яхши маълумки ҳозирги кунда мактаб ўқувчилари ҳам уяли алоқадан кенг фойдаланиб келишмоқда. Ҳар бир нарсанинг яхши ва ёмон тарафлари бўлганидек,
Уяли алоқанинг ҳам кўп яхши тарафлари мавжуд. Масалан болаларингиз мактабдан кейин қаерга боради? Мактабда нималар билан банд эканлигини бир зумда телефон орқали билишингиз мумкин. Агар болаларимиз телефондан тўғри фойдалана билсалар марҳамат. Лекин кўпчилик болалар, айниқса катта синф ўқувчилари дарсларда бир бирларига смс ёзиб хаёлларини бўлиб ўтиришлари ҳам сир эмас. Агар болаларимизга шу нарсани сотиб олиб берсак, ундан тўғри фойдаланиш қоидаларини хам тушунтириб беришимиз керак. Хар бир нарсани нотуғри ишлатиш бу Худовандга қаршидир. Балки сен ўйлайсан бу хақида хеч ким билмайди деб. Лекин Худованд хар бир қадамимиздан хабардордир.Балки болаларимизга шундай гаплар билан тушунтиришимиз улар учун фойдали бўлади.Хатто айрим пайтларда кимлардир қўнғироқ қилиб болаларни дарслардан ҳам чалғитишлари сир эмас. Лекин энг ачинарли тарафи, айрим болалар ота-онасини қийнаб менга ҳам телефон олиб берасиз деб қийнашларида. Оддий телефон бироз арзонроқ бўлиши мумкин. Лекин болалар кўтариб юрган телефонни оддий одам сотиб олиши учун балки уч, тўрт ой ишлашига тўғри келади. Худдики болалар орасида энг зур телефон кимники деб номланадиган мусобақа ўтқазилаётгандек. Ҳурматли ота оналар, болаларга телефон сотиб олиб бериш ёки бермаслик ҳар кимнинг шахсий иши. Ҳеч ким сизга буни ман этмайди. Лекин ёш болага шу нарса керакми йўқми, буни ўйлаб кўришимиз лозим деб биламиз. Айрим пайтларда юқорида айтиб ўтганимиздек мусобақалар ота-оналар орасида ҳам бўлаётгандек тюулади.Азиз тингловчи, ҳамма нарса сизнинг қўлингизда ўзингиз билганингиздек хал қилинг. Агар сиз азизларда шу мавзу бўйича қандайдир саволлар ва таклифлар бўлса, бизнинг интернет сайтимиздан фойдаланиб, мактуб йўллашингиз мумкин. Бизнинг манзил,www.najot.com Барчангизга Худонинг тинчлиги ёр бўлсин.Хайр саломат бўлинг.