3:20

Сенинг қароринг

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлис. Сиз хурматли тинглдовчиларимиз билан яна бир бор радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиз учун Худовандимизга шукроналар бўлсин. Микрофон олдида мен Ғолиббек. Азиз радио тингловчи мухлислар Масихийлик хаёти давомида,яъни биз манашу дунёда яшаётган пайтимизда кўп муаммоларга дуч келамиз.

Айниқса кимдир бизнес билан шуғилланадиган бўлса. Шундай пайтлар бўладики ёки ёлғон гапириш керак ёки пора бериш лозим. Шундай пайтларда нима қилишимиз лозим. Айтайлик ишхонади ким биландир сизнинг орангизда муаммо чиқиб қолди? Масалан:сиз қилишингиз керак бўлган ишни кимдир сизнинг йўқлигингиздан фойдаланиб, амалга оширди. Натижа эса ёмон тугади.

Албатта бошлиқ биринчи галда сизни чақириб хамма нарсани сиздан талаб қилади. Энди азиз биродар ,сиз хамкасбингиз билан тортишганингиз билан хеч нарса ўзгариб қолмайди. Бошқача айтадиган бўлсак бўлган ишни энди ортга қайтариб бўлмайди. Шунинг учун хамкасбингизга бошқа қайтармаслиги хақида жахил қилмасдан тушунтириб қўйишингиз мумкин. Қолгани билан эса ўйлайманки бошлиқ хал қилиши лозим.

Худди шунга ўхшаш мисолни болалар хаётидан хам келтириб ўтишимиз мумкин. Масалан болалар футбол ўйнашяпти. Рақиб команда майдон ташқарисига чиқиб кетган тўпни,қайтариб олиб сизнинг дарвозага йўллаб хисобни очди, ўйлайманки бақириб кимгадир ниманидир исботлаш фойдасиз. Шундай вазиятда хакам хамма нарсани хал қилиши лозим. Кимнидир алдоқчи деб айиблаб, жанжал қилиш ортиқча муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

Азиз тингловчи хаётимизда қандай муаммоларга дуч келмайлик доимо ўзимиз хақимизда хам ўйлаб кўрмоғимиз лозим.Балки қайсидир жойда бизнинг хам айбимиз бордир. Бу хар бир инсоннинг ўзини босиши учун оз бўлсада ёрдам беради. Юқорида айтиб ўтганимиздек ёлғон ишлатиш керак , бўладиган вақтлар хам хаётимизда тез тез содир бўлиб туради.

Азизлар шундай вақтда ёлғон гапиринг ёки гапирманг деб мен айта олмайман. Бир хаётий мисол орқали сиз азизларга шуни тушунтириб ўтишга харакат қиламан. Бир ибодатхона аъзолари, биродарларнинг уйида якшанбадаги хизматни ўтқазиш учун йиғилдилар. Орадан бир оз вақт ўтиб хуқуқ тартибот органи хизматчилари уларни ноқонуний йиғилиш ўтқазаётганликда айиблашади. Шунда хонадон эгаси яъни чўпон, уларга биз хеч қандай йғилиш қилмаяпмиз, бугун менинг уйимда марака бўляпти деб айтади.

Шунда орган ходимлари биродарларда хеч қандай айб топаолмай ортига қайтишади. Лекин муаммонинг энг каттаси энди бошланди. Яъни биродарлардан бири, чўпонга нима учун сиз ёлғон гапириб алдадингиз ахир биз бугун Худовандни олқишлаш учун йиғилган эдикку деб айтади. Азизлар шундай вазиятда нима қилиш лозим. Фақат биргина жавобни сиз азизларга айта олишимиз мумкин. У хам бўлса Худованддан сўранг. Фақатгина Отамиз хар биримизга тўғри йўлни кўрсата олади. Шунинг билан азизлар бугунги эшттиришимиз ўз якунига етди. Хайр омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top