3:14

Худованднинг жамоати

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Сиздек ҳурматли радио мухлисларимиз билан яна радио қаршисида дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Бугун микрофон қаршисида мен Ғолиббек. Худовандга шукур, ҳозирги кунда ватанимизда жамоатлар ва уй гуруҳларининг сони кундан кун ошиб бормоқда.

Ҳа, айрим қийинчиликлар мавжуд, шунга қарамай Осмондаги Отамиз Ўзининг муҳим режаларини навбати билан амалга ошириб келмоқда. Кўпчилик биродарларнинг гапига қараганда ҳозирги кунда масиҳий биродарларга нисбатан бўлаётган қўвғинлар кўпчилик учун худдики саралаш вақтидек гап. Яъни Раббимиз Ўзи учун керакли инсонларни ажратиб олиш учун айнан шу муаммоларга руҳсат бермоқда.

Худовандга шукурлар бўлсинки, Хушхабар янада кенгроқ тарқалмоқда. Бу эса ҳар бир масиҳийнинг олий мақсадидир. Шундай экан, уй гуруҳларининг хизмати нималардан иборат бўлиши лозим? Яъни янада юқорироқ мақсадларга эришиш учун биз нималарни амалга оширишимиз керак? Эсингизда бўлса, Муқаддас Руҳ Исо Раббимизнинг шогирдлари устига тушганидан сўнг илк жамоатлар пайдо бўлди.

Улар бошидан бошлаб қуйидаги ишларга астойдил берила бошладилар. Ҳаворийлар мактуби 2:38-47. Келинг азиз радио тингловчи биродарлар, ҳар бир оятга алоҳида эътиборимизни қаратсак. 38 оятда асосан Хушхабар айтилишига эътибор кўпроқ қаратилган. 41 оятда эса одамларни сувга чўмдириб имонга келтириш ҳақида гапириб ўтилган. 42 оят Муқаддас Каломдан таълим бериш ҳақида гапиради.

Ҳамдўстлик ва нон синдириш ҳамда ибодат қилишга катта эътибор қаратилган. 43 оят Муқаддас Руҳнинг кучи билан бир-бирларига ва муҳтожларга ёрдам бериш, 44 ва 45 оятларда эса муҳтож биродарларга моддий ёрдам бериш ҳақида гапирилган. 46 оят эса ҳар куни биродарлар бир-бирининг уйида учрашиб туришганлиги ва бирга овқатланганлиги ҳақида бизларга гапиради.

Ва энг охирги оят асосийси десак ҳам бўлади. Барча биродарлар Худовандни улуғлаб Унга шукроналар айтишган эдилар. Мана азиз радио тингловчи биродар, илк жамоатларнинг кундалик амалга оширган ишларининг қисқача тавсилоти. Бу айтганларимизни биз ўз ҳаёлимиз орқали тўқиб сизларга етқазмадик. Муқаддас Китоб менга ва сизга, ҳар биримизга шу ҳақида гапиряпти.

Шундай экан азизлар, илк жамоатларнинг қилган ишлари ҳозирги кун жамоатларига ҳам тегишлидир. Отамиз Худованднинг мақсадлари орадан вақт ўтиши билан ўзгармайди. У бизларни ҳам шундай улуғ ишларда қатнашишимиз учун чорламоқда. Азиз радио тингловчи мухлислар, Муқаддас Каломда жамоатларнинг мақсадлари, фаолияти ва таълимотлари ҳақида кўплаб маълумотлар мавжуд. Доимо ўқиб, ўрганиб, ўзимизга керакли маслаҳатларни олиш учун ҳаракатда бўлайлик. Шу билан бирга азизлар, Худованднинг жамоатини бошқариш учун Худованддан донолик сўрайлик. Яна эфир орқали учрашгунча хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top