3:29

Жамоатни бошқариш

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Сизлар билан радио эфир орқали бўлсада яна учрашганимиздан жуда хурсандмиз. Бугун микрофон олдида мен Ғолиббек. Ҳар биримиз қатнаётган жамоат соғлом таълимотли ва руҳан кучли биродарларга бой бўлиши учун албатта яхши чўпон керак бўлади.

Албатта ибодатхона аъзоларининг фикрларига эътибор қаратадиган бўлсак, яхши чўпонни топиш мушкул. Худованд кимнидир қайсидир жамоатга бошқарувчи қилиб қўйдими бас, вақти соати етиб келгунга қадар ўша жойда ушлаб туради. Инжилда оқсоқоллар ҳақида асосан учта жойда айтиб ўтилган.

Жумладан Ҳаворийлар мактуби 20 боб, 28 ҳамда 32 оятларда, яна 1-Бутурус 5 боб 1 ва 5оятларда ва кейингиси 1-Тимутий мактуби 1 боб 17 ва 19 оятларда. Келинг азиз радио тингловчи, жамоатга йўл кўрсатиш бўйича уларнинг асосий вазифаларини кўриб чиқсак. 1) Ибодат. Жамоатнинг оқсоқоли Исо Масиҳ жамоатининг бош чўпони эканлигини доимо ёдида тутмоғи керак.

Шу билан бирга бошқа чўпонлар билан биргаликда жамоатни бошқариш учун донолик, оқсоқоллар ўзаро хамфикр бўлишлари учун Худованддан ёрдам сўраб ибодат қилишлари лозим. Айнан шу гапимизга мос келадиган оятни Ҳаворийлар мактубининг 6 боб 4 оятидан ўқиб кўришингиз мумкин. 2) Гуруҳ олиб бориш мураккаб қоидаларга асосланмаслиги керак.

Аксинча оддий имонли озгина тайёргарлик кўрганидан сўнг, янги гуруҳни ташкил қилиши мумкин бўлса, янада яхшироқ натижаларга эришишимиз мумкин. 3) Уй гуруҳининг муҳити ўша жойдаги маданиятга мос бўлиши яхшироқ бўлар эди. 1 Коринфиаликларга мактубининг 9 боб 19, 22 оятларига кўра йиғилишнинг шакли ҳамда тартиби қиззиққанларни ва янги имонга келганларни васвасага солмаслиги керак.

Шунинг учун бошқарувчилар гуруҳларда нотаниш сўзларни ишлатишга ва аёлларни рўмол ўраши ёки ўрамаслигига ва эркак ва аёлларнинг бирга йиғилишда иштирок этиши ёки этмаслиги, ёки ишлатиладиган мусиқа асбоблари айнан шу жойга тўғри келадими йўқми шунга эътибор қаратишлари мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Умуман айтадиган бўлсак, бошқарувчи ҳар нарсада жуда донолик ва ақл билан иш тутиши маъқул бўлар эди. Оддийгина Каломдан ўқиш усули ҳам жамоат аъзоларига ноқулайликлар туғдирмаслиги керак. Аксинча, биродарларимиз умуман шу нарсани ташлаб қўйиши ҳам мумкин.

Асосан Калом ўқишда, одамнинг билими ёки қобилиятига эмас, балки Худованднинг Руҳига суянадиган усул қулланилади. Бу ҳақида 1 Коринфиаликларга мактубининг 2 боби 1, 5 оятларида ўқиб кўришингиз мумкин. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, ҳар биримиз ўз чўпонларимиз ҳамда бошқаручиларимиз учун доимо ибодатда бўлайлик. Чунки бизга осон бўлиб кўринган ушбу хизматнинг қанчалик мушкул эканлигини фақатгина чўпон бўлганларгина дилдан ҳис этишлари мумкин. Кўришгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top