3:05

Хафтадаги йиғилишлар

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли ва азиз радио тингловчи мухлисларимиз. Мана яна сиз азиз биродарларимиз билан ҳаво мавжлари орқали дийдор учрашиб турибмиз. Микрофон олдида эса мен Ғолиббек. Биродарларнинг хафталик йиғилишларда учрашиб туришлари жуда муҳим. Сабаби, шу орқали биз бир-биримизга далда бера оламиз, бундан ташқари Худованднинг сўзини эшитиб руҳан ўсиб борамиз.

Буларнинг барчаси эса ҳар бир Масиҳга ишонувчи кишининг руҳий ҳаётида муҳим рол ўйнайди. Хафталик учрашув давомида асосан бешта қисм бор десак муболаға бўлмас. Жумладан: сажда қилиш,бир-бирини руҳлантириш, Каломдан таълим бериш, ибодат қилиш ва келгуси ишларни режалаштириб олишдир.

Уй гуруҳига асосланган жамоат ўзининг мақсадларига эришмоқчи бўлса, албатта унга етакчи керак. Етакчилар эса ики хил бўлади. Биринчиси, уй гуруҳларини олиб борувчилар. Ҳар бир уй гуруҳининг ўз олиб борувчиси бўлади. Улар эркак ёки аёл киши бўлиши ҳам мумкин. Улар ўз назоратидаги одамларнинг руҳий ўсишларига ва улар орқали гуруҳнинг кўпайиб боришига жавобгардирлар.

Етакчи бир ёки икки кишини танлаб олиб ўзига ёрдамчи сифатида тайёрлаб бориши лозим. Ёрдамчининг асосий вазифаси устозидан бошқаришни ўрганиш ва устозига ёрдам беришдир. Энди азизлар, юқорида айтиб ўтганимиздек иккинчи хилдаги етакчини кўриб чиқсак. Биз уни оқсоқол деб атаймиз.Оқсоқолларнинг асосий хизмати бутун жамоатларга хизмат қилишдир.

Одатда оқсоқоллар олиб борувчи етакчилар орасидан танланади. У асосан жамоатнинг саломатлигига ҳамда бошқа жамоатлар билан алоқа қилиш учун жавобгар десак ҳам бўлади. Олиб борувчиларнинг орасидан жамоатнинг оқсоқоллари танланади. Оқсоқолни танлашда унинг ёшига эмас, балки Худованд билан бўлган муносабатига кўпроқ эътибор қаратишимиз лозим.

Унинг руҳий аҳволи етук даражада бўлиши муҳим. Олиб борувчи 1-Тимўтий 3 бобдаги хусусиятларга интилиши керак бўлса, Оқсоқолнинг ҳаётида эса у нарсалар аллақачон бўлиши керак. Демак у яхши номга эга бўлган, беайб, намунали киши бўлиши керак. Оқсоқолларда мавжуд бўлиши керак бўлган хусусиятлар 1-Тимўтийга мактубининг 3 боби 1ва 7 оятларида, бундан ташқари Титусга мактубининг 1 боб 5 ва 9 оятларида ёзилган.

Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, бугунги эшиттиршимиз орқали айнан шу мавзу ҳақида гапиришимизнинг ўзига яраша сабаби бор. Чунки ҳозирги кунда юртимизда уй гуруҳлари кун сайин кўпайиб бормоқда. Бу эса тезроқ тажрибали етакчилар ва оқсоқолларнинг кераклигидан даракдир. Ўйлаймизки, бугунги эшиттиришимиз орқали кўплаб биродарларимиз ўзлари учун фойдали маслаҳатларни олдилар.

Азизлар, келинг якдиллик ила юртдошларимизнинг нажот олишлари учун хизмат қилайлик. Яна учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top