3:13

Биродарларга хизмат қилиш

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар.Сиз азизлар билан яна радио тулқинлари орқали учрашиб турганимиз учун Худовандга миннатдормиз. Микрофон олдида мен Ғолиббек. Кўпинча дунёдаги рахбарлар ўз обрўсини кўтариш мақсадида янада юқорроқ мансабга интилиб келишади.

Лекин Худонинг Шоҳлигида бундай эмас. Раббимиз Исо Масиҳ Ўз шогирдларига: “Аммо сизларнинг орангизда бундай бўлмасин. Аксинча ким катта бўлишни истаса, сизларга хизматда бўлсин”, — деб айтган эди. Раббимиз Исо Масиҳдан намуна олсак. У Ўзига хизмат қилдириш учун эмас, балки Ўзи хизмат қилиш ва ўз жонини фидо қилиб, кўпларни қутқариш учун келган.

Марк Хушхабар Китоби 10-42, 45 оятлар. Агар Раббимиз Исо Масиҳ қул қиёфасига кириб хизмат қилган бўлса, албатта биз хам Унга эргашишимиз керак. Шундай экан, биз ўзимизни бошқа биродарлардан юқори қўйишимиз мақсадимизга тўғри келмайди. Жамоат етакчилари камтарлик ва ғамхўрлик ила Исо Масиҳга ва Унинг мақсадлари сари етаклайди.

Ҳаворий Бутрус ўз мактубининг 1Бутрус 5, 2 ҳамда 3 оятларида шундай ёзган эди:

“Назоратингиздаги Худонинг сурувини яхши боқинглар. Бу ишни мажбурий эмас, балки Худога ёқадиган даражада кўнгилдан чиқариб қилинглар. Қабих ғаразгўйликсиз, сидқидилдан иш тутинглар. Қўлингиз остидаги сурувга ҳукмронлик қилмасдан, яхши ўрнак кўрсатинглар”.

Худованд айнан шундай етакчиларни Ўз хизматига қўйишни истайди. Шундай экан, азиз радио тингловчи, келинг Худовандга хизмат қилишда давом этайлик. Ҳар бир имонли у хоҳ эркак бўлсин, хоҳ аёл бўлсин, улар ҳам янги уй гуруҳини ривожлантириши мумкин. Азизлар. агарда гуруҳингизда кимдир олиб борувчилик хизматига интилса нима қилиш керак?

Агар ушбу саволимизга қисқача жавоб берадиган бўлсак, ўша биродарни қўллаб қўватлаш зарур. Керак бўлса унга ўз тажрибамиздан келиб чиққан ҳолда ўзимиз билганларимизни ўргатиб таклиф қилишимиз мумкин. Ҳар бир янги иш албатта ибодат билан бошланади. Сиз унга айтишинигиз мумкин ўша биродар иш бошлашдан аввал ибодат қилиб Худованднинг иродаси ҳақида билсин.

Ибодатдан сўнг, агар ўша биродар Худованд ҳақиқатдан ҳам биродаримизни олиб борувчи хизматини хоҳлаётган бўлса, ибодат қилган пайтида биродаримиз Худованднинг розилигини сезади. Энди бош чупон ўша биродарга бошқаришнинг сир асрорлари ва чин кўнгилдан бировга хизмат қилиш ҳақида ўргатиб бориши лозим. Энг муҳими ўша биродар учун доимо ибодатда бўлиш керак.

Ҳурматли чўпонлар, кимдир хизмат қилишни истаса уни қайтаришга уринманг, аксинча Худованднинг хоҳишини билишга ҳаракат қилинг. Балки ўша биродар орқали Худованд Ўзининг буюк ишларини амалга ошириш ниятидадир. Азизлар, яна радио орқали учрашгунча хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top