3:18

Гуноҳнинг оқибати

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлис. Сиз азизлар билан яна радиомиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Бугун сизлар билан мен Ғолиббек эшиттиришимиз давомида бирга бўламан. Ҳар бир инсон Худовандга умид боғлашининг асосий сабабларидан бири, ўз гуноҳлари учун Худованддан тўлиқ кечирим олиш ва Раббимизнинг бераётган абадий ҳаётига эга бўлишдир.

Ҳеч бир инсон йўқки мен гуноҳсиз ҳаёт кечириб келяпман деб айта олса. Муқаддас Китобнинг Римликларга мактубининг 3:10,11 оятларида ёзилганидек: “Солиҳ киши йўқ, бир киши ҳам йўқдир. Идрокли ҳеч ким йўқ, Худони изловчи ҳеч ким йўқдир.” Бундан ташқари шу бобнинг 23 оятида шундай ёзилган: “Ҳамма гуноҳ қилган ва Худонинг улуғворлигидан маҳрумдир.”

Дарҳақиқат ҳамма инсонлар гуноҳ қилган. Худованднинг ёрдамисиз ҳеч ким ўз гуноҳларидан воз кеча олмайди. Ёки Раббимиз Исо Масиҳдан бошқа ҳеч ким инсонларга тўлиқ кечирим бера олмайди. Муқаддас китоб саналмиш Инжил гуноҳ — бизни севувчи ва муқаддас Худодан ажратишни тушунтиришда давом этади. Худованднинг ҳаддан зиёд муқаддаслиги гуноҳни маҳкум этади. Гуноҳ доимо инсонларни Худодан ажратиб келган.

Бу дегани гуноҳкор инсон билан Худованд алоқа қилолмайди деганидир. Шунинг учун Худо ва инсоният гуноҳ туфайли баланд девор, яъни гуноҳ билан ажратилгандир. Бундай ажралишнинг натижаси эса руҳий ўлимдадир. Муқаддас китоб шундай дейди: “Гуноҳнинг эвази — ўлим” Римликларга мактуби 6:23. Биз ушбу ҳаётда яшар эканмиз, худди ҳаммаси ўз ўрнида кетаётгандек кўринади.

Аслида эса юқорида айтганимиздек ҳар бир тирик инсон Худованднинг кечиримига муҳтождир. Ким кечирим олишни истаса Худовандга истаган пайтида мурожаат қилиши мумкин. Энг муҳими Отамиз Худованд ҳар бир инсонни ва ҳар қандай гуноҳни кечира олади. Фақатгина шайтон доимо инсонларни гуноҳда ушлаб туришни истайди.

У инсонларни Худованд олдига бориши ва барча гуноҳлари учун кечирим олишини сира сира истамайди. Шунинг учун ҳам шайтон кўпчилик инсонларга шундай фикр берадиги гуё унинг гуноҳларини Худованд кечирмайдигандек. Йўқ азиз биродар, Худованд инсондаги барча гуноҳни кечира олади. Сиз кечирим олганингизни ва янги инсон сифатида туғилганингизни тавба қилганингиздан сўнг ўз танангизда хис қила оласиз.

Аввалги руҳий тушкунликдан асар ҳам қолмайди. Мен яқиндагина бир биродар билан гаплашдим. Ўша биродар ўз ҳаёти ҳақида сўзлар экан, юзидаги қувонч хурсандчилик яққол аён бўлиб турар эди. Унинг айтишича ёшлигидан отасиз ўсган, балки шунинг учун бўлса керак доимо асосий вақти кўчада ўтарди. Охир оқибат оғир жиноятлар содир этиб бир неча бор қамоқхонада ўтиришга тўғри келган. Худованд ўни ўз вақтида топиб Ўз фарзанди қилди. Унинг барча гуноҳларини кечирди. У янги инсон бўлди. Худованд сизни ҳам кутмоқда. Хайр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top