3:05

Болаларни ўсишига ёрдам 94

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Сиз хурматли радио тингловчилар билан яна радио қаршисида учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Микрофон олдида эса мен Ғолиббек. Ҳурматли ота-оналар, биз Масиҳга ишонганимиз сабабли ўз фарзандларимизга Худованд ҳақида кўп билим беришга мажбурмиз.

Токи болаларимиз келажакда мустаҳкам имон эгалари бўлиб ўсишсин. Муқаддас Руҳ Ким У? Бугунги эшиттиришимиз орқали айнан шу масала бўйича суҳбат олиб борамиз. Муқаддас Руҳ Учбирликнинг биридир. У Худованд каби барча имкониятларга эгадир. Раббимиз Исо Масиҳ яхши биларди, У Самога Ўз Отасининг олдига кўтарилганида Унинг шогирдлари ўзларини ёлғиз ҳис қилишларини.

Шунинг учун ҳам Раббимиз шогирдлари учун юпатувчини юборишга въада берган эди. Яъни ҳақиқат Руҳини. Муқаддас Руҳ Раббимизнинг шогирдларини навбатдаги йиғилишларидан бирида уларга тушди. Ўша кундан бошлаб Муқаддас Руҳ ҳар биримизда яшамоқда.

Муқаддас Руҳ Масиҳга ишонувчи ҳар бир кишида яшайди. Кимки Раббимиз Исо Масиҳни ўз қутқарувчиси деб қабул қилган бўлса, демак Муқаддас Руҳ унда яшаяпти. Биз ҳар биримиз Одам Ато ва Момо Ҳавога тегишли бўлганимиз учун гуноҳ ичида яшаб келмоқдамиз. Қачонки ҳар биримиз Худованднинг фарзанди бўлганимизда ҳам Отамиз бизда бўлган инсонавий табиатни йўқ қилмайди.

Балки бизга янги табиатни тортиқ қилади. Шу орқали эса биз Муқаддас Руҳни қабул қилиб оламиз. Ҳурматли ота-оналар, агар биз ўз ҳаётимизни тўлиқ Раббимизга ишониб топшира олсак, бизда бўлган эски табиатимиз ўз ўзидан чекина бошлайди. Шундагина биз ҳар биримиз Худовандга лойиқ тарзда турмуш кечира бошлаймиз. Муқаддас Руҳ бизларда яшагани сабабли биз Унинг уйи ҳисобланамиз.

Шу орқали У бизларни ҳаётимизнинг ҳар бир жабхасидан хабардор бўлиб туради ва бизларни ҳар қандай гуноҳдан огоҳлантиради. Ҳар бир инсон ўзидаги эски табиат, унинг устидан ҳукумронлик қилишга имконият бериши ёки бизда яшаётган Муқаддас Руҳга тўлиқ бизнинг ҳаётимизни бошқаришига йўл қўйиб бериши мумкин.

Албатта Муқаддас Руҳга имконият бериш ҳар биримизни янада Худовандга яқинроқ бўлишимиз учун бошлайди. Муқаддас Руҳ ҳар бир инсонни Раббимиз Исо Масиҳ каби қила олади. Азиз ота-оналар, ўз фарзандларингиз билан яккама якка айнан бугунги масала, яъни Муқаддас Руҳ тўғрисида суҳбатлашиб кўринг. Фарзандларингиздаги камчиликлар тўғрисида суҳбатлашинг ва биргаликда ибодат қилинг.

Албатта ибодат қилган вақтингизда Муқаддас Руҳдан фарзандингиздаги камчиликларни йўқ қилиш ҳақида сўранг. Ҳурматли ота-оналар, шунинг билан бугунги Муқаддас Руҳ ҳақидаги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Яна келгуси эшиттиришларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top