3:12

Воизлик 109

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали учрашганимиздан бағоят миннатдормиз Бугун мен Ғолиббек бир неча дақиқа давомида сиз азизлар билан бирга бўламан. Келинг ҳурматли радио тингловчи мухлислар, бугунги эшиттиришимиз орқали Раббимиз Исо Масиҳнинг тўккан қони ҳақида бироз сизлар билан бўлишсак.

Ҳар бир Масиҳга ишонган инсон, агар бирон гуноҳ қилиб қўйса, албатта, Муқаддас Руҳ шу ҳақида унга айтади. Ҳар биримизнинг юрагимизда Худованднинг Нури бўлганлиги сабабли, албатта, қилган гуноҳли ишимиздан қийналишни бошлаймиз. Бир сўз билан айтадиган бўлсак, Муқаддас Руҳ айблайди. Албатта, шу орқали қилган гуноҳ ишларимизнинг қанчалик жирканчли эканлигини биламиз, шундан кейин Худованддан ибодат орқали кечиришини ёлвориб сўрашни бошлаймиз.

Инсон кечирим олганидан кейин ҳам шундай ҳолатга тушиб қоладики, гуё ўша қилган гуноҳимиз ҳали ҳам танамизда амал қилаётгандек бўлади. Албатта, ҳали ҳам ичимизда гуноҳ бордек ўзимизни ҳис қилсак, қийналамиз. Тўғрироғи, бизни қийнай бошлайди. Кўпинча бир нарсани биз масиҳий инсонлар кечроқ англаб етамиз. Бизнинг ҳар биримизнинг танамиз азалдан гуноҳкор.

Одам ва Ҳаводан бизнинг барча авлодларимизгача гуноҳ ўз таъсирини ўтқазиб келмоқда. Шунинг учун ҳам муаммо биз гуноҳ қилиб қўяётганимизда эмас, аксинча ўзимизда — бизнинг бутун табиатимиз гуноҳкордир. Шунинг учун ҳам гуноҳ қилишга мойиллик ҳар биримизнинг қон қонимизгача сингиб кетган. Шунинг учун ҳам инсон доимо гуноҳ қилади ва Худодан кечирим олади, орадан маълум вақт ўтар ўтмас, яна гуноҳ қилади.

Бундай ҳолат токи Худованднинг ҳузирига боргунимизча давом этаверади. Яна бир бор қайтариб ўтамиз: бизнинг танамиз гуноҳкордир. Биз Худованднинг инояти ва кечиримига эга бўла оламиз, лекин бу ҳали гуноҳкор танамиз учун етарли эмасдир. Бу эса, энди мен эркинман, озодман, бемалол гуноҳ қилиб яна Отамиз Худованддан кечирим олавераман, дегани эмас, албатта.

Ҳар бир масиҳий инсон гуноҳнинг қуллигидан ва гуноҳнинг кучидан озод бўлиши керак. Ҳатто бу жуда муҳим деб айтган бўлардим. Барча содир этган гуноҳларимиз учун Худованддан кечирим олиш жуда муҳим, лекин шу билан бирга ҳар бир инсон Масиҳга ишонганидан сўнг, ўзининг эски гуноҳкор ҳаётидан воз кечишни ўрганиши керак.

Агар Римликларга мактубини биринчи саккизта бобини ўқиб кўрсак, шуни кўришимиз мумкинки, бу жойда нажотнинг икки томон ёритиб берилган. Биринчидан, Худованд бизларнинг гуноҳларимизни кечириши бўлса, иккинчиси гуноҳ ҳокимиятидан озод бўлишдир. Азизлар, Раббимиз Ўз қонини гуноҳдан озод бўлишимиз учун тўкди. Шу тўкилган қон эвазига биз ҳар биримиз нажотга эга бўлдик. Ҳурматли радио тингловчилар, суҳбатимизга шу жойда якун ясаб, келгуси эшиттиришларимизгача сизлар билан хайрлашсак, хайр соғ бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top