3:09

Болалар ўсишига ёрдам 95

MP3

Ассалому алайкум азиз ва меҳрибон радио тингловчи мухлислар. Яна сиз азиз радио тингловчиларимиз билан эфир орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Бугун микрофон олдида мен Ғолиббек. Азизлар, сиз билан болаларимизнинг руҳий тарбиясига бағишланган мавзуимизни яна давом эттириш ниятидамиз.

Албатта, ҳар қандай тарбия ҳам содиқ бўлишни талаб этади. Шу билан бирга болалар тарбияси ўзини унга тўлиқ бағишлашни ҳам талаб этади. Шу содиқлик эса ўзидан кейин жавобгарликни ҳам эргаштиради. Агар фарзандимиз Худовандга нисбатан содиқ бўлишини истасак, биринчи галда ўзимиз Худовандга содиқ бўлишимиз керак.

Худовандга содиқ бўлиш дегани, Унинг Каломига содиқликни англатади. Бу ҳақида Иккинчи Қонунлар Китобининг 6 боби олтинчи оятида ёзилган. Бундан ташқари, Забур куйловчиси 118 Забурнинг 9 саносида шундай деб ёзади: “Йигит ўз йўлини қандай қилиб соф сақлар? Сенинг каломинг билан юрса бу бўлар”. Худованд ҳар бир инсоннинг ҳаётини марказида бўлмоғи керак.

Шу билан бирга ҳар бир одамзот, хоҳ у катта бўлсин, хоҳ кичик, Худованднинг сўзларига тўлиб тошган бўлиши керак. Бу калом эса ҳар биримизнинг фикримиздаги бемаъни фикр ва билимларни абадий ҳаёт каломи билан тўлдиради. Ҳар бир масиҳий оила шуни билишимиз зарурки, агар биз Худовандга содиқ ва У билан доимий алоқада бўлиб, энг муҳими Унга қулоқ солиб яшаётган бўлсак, Отамиз Худованд доимо бизни қўллаб-қувватлайди.

У ҳеч қачон бизни ташлаб қўймайди, чунки У Ўз сўзига содиқдир. Ҳурматли радио тингловчи ота-оналар! Шуни яхши билиб олишимиз керакки, мўъжизавий тарбия йўқдир. Яъни айтмоқчимизки, фарзандларимиз ўз-ўзидан яхши тарбияга эга бўлиб қолмайдилар. Яхши ҳосилга эга бўлиш учун кўп тер тўкишга тўғри келади. Албатта, болалар ҳар хил, шунинг учун ҳам ҳар бир ота-онага Худованднинг донолиги жуда муҳим.

Бундай доноликни эса қаердан топсак бўлади? Албатта, Худованднинг Каломидан топишимиз мумкин. Шунинг учун ҳам Худованднинг каломини ўқиб ўрганиш вақти ҳар биримизнинг ҳаётимиздаги энг муҳим вақт-соат бўлиши керак. Айниқса оилавий сокин вақт ҳар бир оилада жуда муҳим ўринда туриши керак. Кўпинча айрим масиҳий ота-оналар оилада сокин вақт ўтқазиш учун ўзларини тайёр эмасман деб биладилар.

Азизлар, агар шундай ҳис-туйғу кимдадир бўлса, Худованддан ёрдам сўранг. Шуни яхши билингки, вақт кутиб турмайди. Фарзандларимиз эса кундан-кун ўсиб боришмоқда. Худованд доимо ҳар бир ота-онага болалар тарбиясида ёрдам беришни хоҳлайди, лекин кўпинча ота-оналар бундай жавобгарликни олишни хоҳламаётгандек. Азиз радио тингловчи биродар, ўз фарзандларимизни тўғри тарбиялаш ҳам Худованд учун қилаётган муҳим хизматларимиздан биридир. Яна радио орқали учрашгунча хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top