3:13

Хафалик ҳисси

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Эфирда сизлар учун тайёрланган эшиттиришларимиздан яна бири. Микрофон қаршисида эса мен Ғолиббек. Бир инглиз мақоли бор, унда жумладан шундай деб айтилади: «Таёғ-у тошлар суякларимни синдириши мумкин, аммо сўз ҳеч қачон менга зиён етказа олмайди». Лекин минг афсуслар билан айтамизки бу мутлақо нотўғри!

Сўзлар жуда кучли азоб бера олади, ҳатто жисмоний азоб бериши ҳам мумкин. Сизни ҳақорат қилганларида ёки алдаганларида ҳис қиладиган нафрат ва қўрқув, юрагингиз ҳаракатида ва қон таркибида жиддий ўзгаришлар келтириб чиқаради. Шафқатсиз сўзлар, даҳшатли ҳодисалар, кишида юрак хуружи ва мияга қон қуйилишига ҳам сабаб бўлиши мумкин. Оғриқ – бу муҳим сақлайдиган клапандай гап.

Агар оёғингизни кесиб олсангиз, ҳис қилаётган оғриғингиз, сизни жароҳат олганлигингиз ҳақида огоҳлантиради ва эҳтиёткорроқ бўлишни “сўрайди”. Сизни севадиганлардан тасалли олишингиз ва шифокорга мурожаат қилиб, зарур бўлса жароҳатингизни тикиб қўйишлари мумкин. Ҳақоратлангандаги нафрат ҳисси оддий кишининг табиий реакциясидир. Агар хафачилик унчалик катта бўлмаса, нафратланганингизни тан олиб, ўзингизни қўлга олишингиз керак.

Бироқ агар хафалик жиддий бўлган бўлса, бундай ҳолатда сизга ёрдам керак бўлади. Оғриққа эътиборсиз бўлиш ярамайди. Сизга ёрдам бера оладиган ёки таскин бера оладиган одамга юрагингизни очишингиз керак. Кўпинча қалб оғриғи босилиши учун вақт керак бўлади. Ярашиб олиш учун сизни хафа қилган киши билан суҳбатлашиб олиш етарли, бу энг яхши вариантдир. Одатда юракдаги оғриқни олиб ташлаб, унинг тезда соғайиб кетиши учун шунинг ўзи етарли бўлади.

Дезинфекция қилинган ва бинтлар билан ўралган яра тезда битиб кетганидай гапдир. Бироқ ҳолатни тасаввур қилинг: сиз қаттиқ хафа бўлгансиз, сизни хафа қилган одам ҳақида бошқа эшитишни истамайсиз, гаплашишни-ку, мутлақо истамайсиз. Сиз ҳис қилаётган ғазаб ўтиб кетмайди. Аксинча у кучайиб, чуқур хафачиликка айланади. Ҳар сафар бўлиб ўтган воқеалар ҳақида ўйлаганингизда ичингизда жахлингиз қўзийди.

Бу ҳиссиёт ичингизда тутаб, атрофдагиларга ёйилади. «Мен ҳеч қачон ҳеч кимга ишонмайман», — дейсиз ўз-ўзингизга, ва шундан кейин одамларнинг сизга яқинлашишларига йўл қўймасликка ҳаракат қиласиз. Агар хафалик ҳисси жуда кучли бўлса, ички стресс соғлиққа ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Ҳар қандай шифокор сизга қалбида оғриқлар туфайли шифо тополмаётган беморни номини айтиши мумкин.

Балки, биринчи мартадаги ғазаб унчалик қўрқинчли эмасдир, аммо узоққа чўзилган хафалик хавфли. Ўз фойдамиз учун ҳам кечирим беришни ўрганишимиз лозим. Бошқаларга кечирим бера олишимиз бизнинг мустаҳкам имонда турганимиздан даракдир. Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, соғ бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top