3:18

Кучли хафалик

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинлари орқали дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Бугунги эшиттиришимиз давомида мен Ғолиббек, сиз, азизлар билан бир неча дақиқа давомида бирга бўламан. Ҳар бир инсон ҳаёти давомида кимнидир хафа қилган бўлиши мумкин.

Баъзида эса аксинча кимдир бизни ҳам ҳаётимизни мутлақо издан чиқариб юборадиган даражада хафа қилиши мумкин. Ўзимизни ҳақоратланган ҳис қилган ҳолда, ғазабланамиз ёки аксинча ҳеч нарсада иштирок этмай, ҳамма нарсага бефарқ бўлиб қоламиз. Бундай ҳолатда биз хоҳламайдиган нарса бу – кечирим беришдир. Бизни хафа қилган кишини кечиришни истамаймиз.

Унга нисбатан ғазаб, нафратни сақлаб тургимиз келади. Баъзан бизни хафа қилган одамни кечириш нотўғри, адолатсизликдек туюлиши ҳам мумкин. Келинг азизлар, айнан бугунги мавзуимизга таалуқли бўлган мисолларни келтириб ўтайлик. Бир болакай қишлоқ ортидаги кенгликда ўйнаяпти. Қўлида таёғи ҳам бор. Ям-яшил бўлиб бўй чўзган ўтлар орасидан суяклар ва бош суяклари кўринади.

Бу ўлдирилган кишилардан қолган суяклар. Аскарлар қишлоққа бостириб кириб партизанлар билан алоқада деб шубҳаланган кишиларнинг барини ўққа тутишди. Болакайнинг тасаввурида таёқ бу — пулемёт. Болакай учун бу ҳозирча ўйин. Улғайгач эса отасининг қотилларидан ўч олиши керак. Энди у оиланинг ягона эркаги. Иккинчи жаҳон урушидан кейин эллик йил ўтди, бироқ осиё жунглиларида ҳарбий лагерларда тутқунликда бўлган собиқ асирлар ҳали ҳам адолатни тиклаш учун йиғилиб туришади.

Улар шафқатсизларча қийноққа солинишганини ва азоблашганлари ҳақида гапириб беришади. «Дунё буни унутса ҳам – дейди улардан бири – мен ҳеч қачон уларни кечира олмайман». Балки, сиз севган кишини кимдир қаттиқ хафа қилгандир. Сора деган бир аёл эрини, ишхонасидаги хамкасби хафа қилгани учун ғазабини юрагида сақлади. «Мени хафа қилган одамни кечириш менга қийин эмас – дейди у, — лекин эримни хафа қилишса кечиришга ҳаққим йўқ, деб ҳисоблайман».

Ҳаётимизда учраб турадиган кичик ва арзимас ҳафачиликларни кечирамиз, бизни ҳам кечиришади. Мен сизнинг оёғингизни беҳос босиб олсам: «Ҳеч қиси йўқ!», дейсиз. Кимдир бутун бир гуруҳнинг ишини тўхтаб қолишига сабаб бўладиган хато қилди, бироқ биз жилмаямиз-да ишлашда давом этамиз. Дугонамнинг танқидидан хафа бўламан. Менинг қовоқларим тушиб кетганини кўрган дугонам, дарҳол ўзининг пушаймонлигини билдиради.

Яна кўнглим кўтарилади. Кечирамиз ва бизни ҳам кечиришади. Бироқ унутиш қийин бўлган жиддий ҳафачиликлар билан аҳвол қандай бўлади? Бундай ҳолатларда кечиришимиз керакми? Бу саволга жавоб топган кишилар бор. Бу инсонлар хақиқатдан хам Худовандга эргашган биродарларимиздир. Азиз биродарлар, бошқаларни кечиришга ўрганайлик, шунда биз ҳам кечириламиз. Хайр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top