Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна радио тўлқинлари орқали сизлар билан ғойибона учрашиб турганимиз учун Худовандимизга шон- шарафлар бўлсин. Мен Ғолиббек микрофон олдидаман. Айниқса урушлар ва сиёсий ғалаёнлар аксари унутилмайдиган ҳафачиликларнинг оғир изларини кўпчиликнинг юрагида қолдиради.
Иккинчи томондан эса, бундай вақтларда кечиримга оид ажойиб мисоллар пайдо бўлади. Бир катта жамоатнинг оқсоқоли Сан Кореяда яшаган. У камтар ва меҳрибон киши эди. 1940 йилга келиб, мамлакатда ҳукмронлик қилаётган келгинди босқинчиларнинг қўлида асирликда ҳам бўлган эди. Тўсатдан унга икки ўғлининг халок бўлгани ҳақидаги хабар етиб келади.
Уларни коллеждаги фаол-талабалар ҳаракатларига қўшилмагани учун ўлдиришган эди. Ўғилларини тупроққа қўйган оқсоқол атрофидаги жамоани жуда ҳайратга солди. У Худо юрагига солган мухаббат билан ўғилларини ўлдирган қотилларни топиб, уларни ўғил қилиб олишни хоҳлаётганини маълум қилди. Ҳарбий ҳаракатларда иштирок этаётган ёш йигитни отряддан чақириб олишганида у қўрқиб кетган эди.
У ўз қурбонларининг оиласи билан танишди. «Биз икки ўғлимиздан жудо бўлдик», — деди оқсоқол Сан. «Бизникига кел. Уларнинг ўрнига бизга ўғил бўл». Шундай пайтларда бошқаларни хафа қилган инсон қандай аҳволга тушишини тасаввур қилиб кўринг-а. 1987 йили миллионлаб телетомошабинлар телевидение орқали Гордон Уилсон билан бўлган суҳбатни кўришди.
Унинг қизи Шимолий Ирландиядаги парад вақтида портлатилган бомба парчаларидан ҳалок бўлганди. Қизи жон бераётган пайтда отаси унинг қўлидан тутиб турди, аммо у террористларга қарши нафрат ва қасос ҳиссига берилмади. «Мен шу бугундан бошлаб ҳар куни улар учун ибодат қиламан. Худо уларни кечирсин, чунки улар нима қилаётганларини билмайдилар», деб айтган эди. Бу гапларни ҳамма ҳам айта олмаса керак.
Фақатгина хақиқатдан Худовандга бўйсинадиган инсонгина шундай қилиши мумкин. Эллик ёшли Голланд аёли Кори тен Бом фашистлардан яширинган яҳудийларга ёрдам бериб, ўз ҳаётини хавф остига қўйди. Бунинг учун уни опаси Бетси билан бирга Равенсбрюкдаги концлагерга жўнатишди. Опаси Бетси ўша ерда оламдан ўтди. Урушдан сўнг Корри кишиларга кечирим беришни ўргатишда ҳормай-толмай меҳнат қилди.
Бировга нисбатан юракда кек сақлаш ёки сизни хафа қилган инсонлага нисбатан кечирим беролмаслик гунохдир. Муқаддас китобда Раббимиз айтадики, ҳатто душманларимизни ҳам кечиришимиз керак. Аҳир, Исо Масиҳ хочда осилиб турган вақтида ҳам Уни азоблаётган одамларга нисбатан кечирим бера олди-ку.Албатта, ихтиёр ҳамманинг ўзда, кечирмаслигингиз ҳам мумкин. Аммо кечирим бермасликка қарор қилишдан олдин унинг оқибатлари ҳақида ўйлаб кўринг.