3:35

Воизлик 123

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинлари орқали соғ-омон учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Бугунги эшиттиришимиз давомида мен Ғолиббек сиз азизлар билан бирга бўламан ва Худованднинг каломлари асосида сизлар билан бўлишиш ниятидаман.

Муқаддас китобга эътибор қиладиган бўлсак, қайта-қайта кечиримли бўлишимиз кераклиги ҳақида ўқтиради. Агар Масиҳга ишонган киши кечиримли бўлолмаса, бошқалар ҳақида нима дейиш мумкин? Бошқалардан мени кечиринг, деб айтишларини кутмасдан, аввал ўзимиз кечиримли бўлишимиз керак. Аммо кечиришга бошқа сабаблар ҳам бор. Ҳеч биримиз мукаммал эмасмиз.

Самимий бўлсангиз, сиз ҳам бошқа ҳар қандай киши каби кечиримга муҳтож эканингизни тан оласиз. Барчамиз бошқаларнинг кечиримига муҳтожмиз. Шу ўринда бошқалар ҳам бизнинг кечиримимизга муҳтождирлар. Ҳар иккиси ҳам Худонинг кечиримига муҳтождир. Балки бу сизга янгича фикр бўлиб кўринар. Сизнинг сўзларингиз, ҳаракатларингиз фақат ўзингизга тегишли эмас.

Улар сизнинг ички ҳаётингиз ҳақида тўлиқ биладиган Худога ҳам муҳим. Ҳар бир инсон дангасалик ёки ноинсофлик қилганида, эҳтиётсизлик ёки инжиқлик қилганида, зиқналик ёки қўрқоқлик қилганида Яратувчимизни ранжитамиз. Ҳар биримиз кимнидир хафа қилганимизда ёки қобилиятларимиз ва кучимизни нотўғри йўлда ишлатганимизда, ҳар биримиз ва атрофимиздагилар ҳақида худди фарзандларидек қайғурадиган Отамизга чиндан ҳам оғриқ етказган бўламиз.

Бир куни шоҳ Довуд энг яхши жангчиларидан бирининг хотинини севиб қолгани учун уни ўлимга юборди. У ўзининг қилган айбини англаб етганида, Худога Забур китобидаги қуйидаги сўзларни айтганди: «Мен Сенга, фақат Сенга қарши гуноҳ қилдим…» У қилган ишига Худонинг назари билан қараб гуноҳининг нақадар жиддий эканини англаб етганди.

Қилган ишини англаб етиш айниқса, хафа қилишган ва оғриқдан азоб чекаётган инсон учун қийин. Бироқ бу Хушхабарнинг бошланиши ҳолос. Хушхабарнинг асосий мазмуни шундан иборат – Худо сизга тўлиқ кечирим таклиф этади. Сиз қилган гуноҳларингиз оқибатида унга оғриқ ва азоблар етказганингизни англаб етганингиздагина У сизга кечирим беради. Худонинг кечирими йигирма аср олдин тарихда бўлиб ўтган ва ҳозирда ҳам худди аввалгидек фавқулотда актуал бўлган ҳаққоний ходисага асосланган.

Масиҳ, Худонинг Ўғли ерда яшаб ўтган ягона гуноҳсиз Инсон эди. У Ўзини ноҳақ айблаганларни севишда давом этди, унга ҳиёнат қилганларга дўстлик қўлини чўзди. Уни Барнабо билан алмаштирган хукмдор олдида У индамай турди. Хочда Унинг қўлларини ва оёқларини михлаган аскарлар учун ибодат қилди: «Ота! Уларни кечиргин, улар нима қилаётганини билмайдилар» — деб Ўз отасига илтижо қилди.

Инсонларнинг аср бошидан буён қилиб келаётган гуноҳлари учун бериладиган жазони У Ўзига олди. Азизлар, Раббимиз каби кечиримли бўлайлик. Хайр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top