3:25

Воизлик 131

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлисларимиз. Яна сиз азиз биродарларимиз билан радио тўлқинлари орқали бўлсада учрашиб турганимиздан бениҳоят миннатдормиз. Азизлар, сизлар билан юзма-юз кўришишга имконият бўлмасада, юракдан яқинлигимизни ҳис этиб турибмиз. Бугун сиз ҳурматли биродарлар билан мен Ғолиббек микрофон қаршисидаман.

Ҳурматли радио тингловчи биродар! Ҳаётимизда ёки хизматимизда турли хил муаммоларга дуч келганимизда нима қилишимиз мумкин? Биринчи галда албатта ўз ўзимизга ачинишни бошлаймиз, кейин эса бизнинг шу аҳволга тушишимизда кимдир айибдор бўлиши мумкин, деб бошқаларни айиблашни бошлаймиз. Бошқалар билан гаплашишга ва улардан кўмак олишга умид қиламиз.

Ҳеч иложини тополмагач эса яна ўзимиз қандайдир режалар тузиб, шу муаммолардан қутулиш йўлларини қидирамиз. Натижада яна ундан ҳам мушкулроқ аҳволга тушиб қолишимиз мумкин. Шунда инсон ўзини дунёдаги энг бахтсиз инсон, деб билади. Нима деб ўйлайсиз, азиз тингловчи, бу тўғри қарорми? Кўпинча инсон барча қилган ҳаракатлари зое кетганини тушуниб етгач, энг охирида Худовандга мурожаат қилади.

Инсондаги бу муаммо деярли барчамизда бор. Буни ўзимиздаги манманлик, деб айтишимиз мумкин. Албатта, Отамиз Худованд инсондан шу манманликни олиб ташлашни хоҳлайди. Чунки У инсонни Ўзи хоҳлагандек қилиб ўзгаришини истайди. У ҳар биримизни ҳаёт тарзимиз, фикрларимиз тубдан ўзгаришини хоҳлайди. Ҳар қандай шароитда ҳам Худовандга қарашимизни истайди. Лекин инсон кўпинча Худованддан олдинга ўтиб кетишга ҳаракат қилади. Бу эса ҳеч қачон амалга ошмаган.

Азизлар, шунинг учун ҳам муаммоларга дуч келган пайтимиздаёқ Худовандга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ бўларди. Лекин минг афсуслар бўлсин, кўпчилигимиз илож қолмаган пайтдагина Отажон, менга ёрдам бер, деб ибодат қиламиз. Албатта, бу айтиб ўтганларимиз бирданига амалга ошиб қолмайди. Ҳаммаси жойига тушиши учун маълум вақт талаб этилади, шу билан бирга сабр- тоқат керак бўлади.

Лекин азиз биродар, бу нарсани эртага эмас ҳозирни ўзидаёқ бошлаш мақсадга мувофиқдир. Агар муаммолар пайтида биз фақат Худовандга қараганимизда, У икки нарсани қилади. Биринчиси, бизни тўлиқ шу муаммодан озод қилиш ёки сабр-тоқат билан барчасини бошдан кечиришимиз учун куч бера олади. Балки бу айтганларимиз кимгадир бироз кулгилидир.

Лекин Худосиз инсон ҳеч нарсага эриша олмайди. Тўғри йўл ва имон билан Худонинг олдига келган инсон, минглаб вақтинчалик муаммолардан озод бўлди деганидир. Азиз биродарлар, бир биримиз учун, биродарларимиз учун доимо ибодатда бўлайлик, шунда Худованд ҳар бирмизни янада марҳаматлайди. Азизлар, бугунги эшиттиришимизни якунлар эканмиз, сизларга тинчлик доимо ёр бўлсин, деб қоламиз. Келаси эшитиришларимизгача хайр, соғ-саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top