3:29

Воизлик 132

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна эфирда сиз азизлар учун тайёрланган эшиттиришларимиздан бири. Мен Ғолиббек бугун радио қаршисидаман. Худованд доимо биз имонлилардан учта нарсани кутади. Биринчиси, Уни қандай бўлса шундайлигича, аниқ ва ўзимизнинг имкониятимиз борича тушуниб етишимизни.

Иккинчиси, шахсан Уни кўпроқ таниб билишни ва охиргиси, ҳар қандай шароитда ҳам фақатгина Унга умид боғлашимизни. Мана шу уч қадам доимо кетма-кет туриши ва бир-бирини тўлдириши керак. Демак бизнинг вазифамиз Худованднинг қандайлиги ҳақида аниқ ва тўғри тушунчага эга бўлишдир. Кейин эса У тўғрисида аниқ тушунчага эга бўлганимдан кейин Унинг олдига келиш.

Охирги учунчи қадамда эса, муаммоларга дуч келган вақтимизда фақатгина Унга ишониб, юқоридаги айтиб ўтилган икки қадам асосида Худованддан умид қилишдир. Азиз радио тингловчи биродарлар, келинг шу айтиб ўтган уч қадамни Муқаддас Китобга асосланиб, оятлар орқали кўриб чиқсак. Юҳанно мактубининг 17 боби 3 оятида шундай ёзилади: “Абадий ҳаёт эса Сени — танҳо Ҳақ Худони ҳамда Сен юборган Исо Масиҳни таниб-билишдан иборатдир”.

Бу ерда кўришимиз мумкин, биринчи қадам Раббимиз Исо орқали Худовандни билишдан иборат. Яна Еремиё китобининг 9 боби 23 ва 24 оятларида шундай ёзилган: “Худованд шундай дейди: доно киши ўзининг донолиги билан мақтанмасин, пахлавон эса ўзининг кучи билан ҳам мақтанмасин, бой эса ўзида бўлган бойлиги билан ҳам мақтанмасин.

Мақтанмоқчи бўлганлар эса Мени таниб-билгани билан мақтансин. Ҳар бир инсонинг мақсади Худовандни таниб-билишдан иборат бўлиши керак. Шу мақсадни Худованд инсонларнинг олдига қўймоқда, бу эса бизнинг асосий вазифамизга айланиши лозим. Масалан, Мусо Худовандни яқиндан таниб-билишни жуда, жуда истар эди. Бу ҳақида биз Чиқиш китобининг 33 боби 13 оятидан кўришимиз мумкин.

Мусо шу оятда қандай ибодат қилгани ҳақида гапирилади. “Агар мен Сендан марҳамат топган бўлсам, илтижо қиламан: менга йўлларингни кўрсатгин. Сендан марҳамат топиб юришим учун, Сени билайин…” Демак Мусода ҳам Худовандни таниб яқиндан билиш истаги юқори бўлганлигини шу оятдан билишимиз мумкин. Худди шундай истак билан Довуд шоҳ ҳам ибодат қилганлигини Забур китобининг 62 боби 1 саносидан ўқиб кўришингиз мумкин.

Ҳурматли радио тингловчи биродар, Масиҳ билан бирга бўлсак доимо У ҳар биримизга Ўзининг тўғри йўлини кўрсатади. Шу билан бирга Ўзини янада кўпроқ имонлиларга очади. Ҳаётимиздаги бўлиб турадиган муаммолар вақтида эса Унга тўлиқ ишониб умид қилишимиз учун ҳар биримизни Ўзига чорламоқда. Азизлар, шундай Худовандимиз борлиги билан мақтансак арзийди. Келинг азиз радио тингловчи, янада Унга яқинроқ бўлишга интилайлик. Шунинг билан ҳурматли тингловчи, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top