3:27

Руҳий ғалаба 20

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан ғойибона бўлсада яна радио орқали учрашиб турганимиздан Худовандга ва Раббимизга шукроналар айтамиз. Мен Ғолиббек бугун микрофон олдидаман. Раббимиз Исо Ўз шогирдларини жинларни қўвишга ва айнан буйруқ бериш усулни қўллашга― Унинг Сўзига ишонишга ўргатган.

Шогирдлар Исо номининг нуфузига таяниб, иш тутишган. Баъзи бир ҳолатларда эса У Ўз шогирдларига жинларни ҳайдашдан олдин ибодат қилиш ва рўза тутиш зарурлигини айтади. Масалан Марк китобининг 9 боби 29 оятида. Бугунги кунда ана шу хизмат имонлилар жамоатига топширилган. Бу ҳақида Луқо 10 боб 17 оятида ва Ҳаворийлар китобининг 16 боби 18 оятларида ўқиб кўришингиз мумкин.

Исо Масиҳ жинларни ҳайдаш билан одамларга ҳам жисмонан, ҳам руҳан шифо берган. У Худо шоҳлиги инсоният ишларини бошқариш асли ҳақиқат эканлигини кўрсатиб берди. Худо Ўз Шоҳлигининг иблис ҳокимияти каби бор нарса эканлигини, бироқ унга қараганда, кучли эканлигини аниқ қилиб дунёга кўрсатиб берди. Матто 10 боб 7 ва 8 оятлар.

Ва бугунги кунга келиб, бу ҳақиқат Худонинг иблис, жинлар ва ёвуз дунё кучларидан устун ҳокимиятини очиқдан-очиқ намойиш қилаяпти. Ёвуз кучларни енгишда Худо ишлатадиган усулдан фойдаланган пайтимизда руҳий жангда иштирок этаётганлигимизни унутмаслигимиз керак ва шунинг учун ҳам жанг қилишнинг руҳий усулларини қўллашимиз зарур.

Исо Масиҳ бизга ўргатган ва амал қилишимиз керак бўлган усулларгина маккор шайтонни енгишимиз учун бизга имкон беради. Руҳий ҳолат маълум бир муаммоларни ҳал қилишда ёрдам бериши мумкин, аммо зулмат шоҳлиги билан боғлиқ ишларда ожизлик қилади. Фақатгина «Худонинг қурол-аслаҳалари» бизга қарши жанг қилаётган иблис ва ёвуз руҳлар устидан ғалаба қозинишимиз учун ёрдам бериши мумкин.

Биз ўз душманларимизни Худо Каломи ёрдамида руҳий қурол-аслаҳалар билан қуролланиб, Раббимиз Исога бўлган ишонч ва имонимиз ҳамда Унинг ваъдаларига таянган ҳолда енгга оламиз. Биз жангчилар учун керакли бўлган бу руҳий фактларни билиб олгач ва бундай ҳавфли урушда ўз душманимизни аниқлаб олгач, уни яқиндан ўрганишга киришамиз.

Энг аввал, бош руҳий душманимиз ― шайтон ҳақида Худо Каломи нималар деганини яхши билиб олишимиз зарурдир. Чунки ўз душмани ҳақида яхши маълумотга эга бўлган жангчигина, душмани томонидан бериладиган турли хил ҳужумларга тайёр бўлиши мумкин. Ишонч билан айта оламизки, шундай жангчигина шунга ўхшаш жангларнинг барида ғолиб бўлади. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, ҳар бирингизни Худованд марҳаматласин. Шу ўринда сизларнинг фикрларингиз битилган мактубларингизни кутиб қоламиз. Бизнинг интернет манзилимиз: www.najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top