3:22

Яхши кунлар бошланмоқда

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз радио тингловчиларимиз билан яна радио орқали учрашиб турибмиз. Мен Ғолиббек микрофон олдидаман. Баъзи пайтларда нима учун ҳаётимиздаги учраб турадиган айрим муаммоларга Худованд йўл қўйди, деб ўйлаб қоламиз.

Бу аслида ҳам шундайми? Тўғри, бъази пайтларда Худованд биз инсонларда ўзгариш қилиш учун ёки янада Худовандга яқинроқ бўлишимиз учун шундай ишларга йўл қўйади. Бугунги эшиттиришимиз қаҳрамони Юсуф нима учун Худованд бунга йўл қўйганини тушунмасди. Бироқ у ҳар қандай шароитда ҳам Худовандга ишонишга ўрганиб қолган эди.

Шунинг учун ҳам Худованд уни ажойиб тарзда қутқариб қолгани учун Худовандга миннатдорчилик билдирди. Ҳамма нарсадан маҳрум бўлиб, у яна ҳам кўпроқ Худовандга яқинлашди. Ахир унинг бегуноҳлигини фақатгина Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худоси билар эди. Худованд унинг учун ягона ишончли умиди эди. Албатта, ҳурматли биродарлар, Юсуфни ноҳақ айблашдан азоб чекмаган деб бўлмайди.

Қайси бегуноҳ инсон уни ноҳақ айблаганларида қийналмаган? Юсуф ҳам Пўтифарнинг ёруғ ва муҳташам саройидан қоронғу, зах зиндонга ўтганига бефарқ қарамади. Йигит ҳаётидаги аччиқ ўзгаришлардан кечаю кундуз азоб чекарди. Бироқ у юрагидаги дардини тўкиб-сочиши мумкин бўлган ва уни тушунадиган бир Кимса бор эди.

Бу нарса Юсуф зиндонга тушгандан бошлаб дастлабки энг қийин кунларида унга куч бериб турар эди ва сўнги йилларгача уни мустаҳкамлаб борарди. Кўп ўтмай зиндон бошлиғи Юсуф фавқулодда маҳбус эканлигини сезиб қолди. Бу ёш йигит обрўсини сақлаб, ўзини хотиржам тутар эди, топширилган ишни эса ҳар доим виждонан ва усталик билан бажарар эди.

Юсуфнинг ўзини тутиши у бегуноҳ зиндонга тушиб қолганини исботлаб турар эди. Мисрлик қамоқхона назоратчиси қанчадан-қанча бегуноҳ одамлар бандиликда азоб чекиб ётганини билар эди, Юсуф эса улардан бири эканлигига ишонарди. Тез орада у бечора иброний маҳбусни шунчалик ёқтириб қолдики, унга тўлиқ ишонадиган бўлиб қолди ва қамоқдаги ҳамма ишлар устидан бошқарувчи қилиб қўйди.

Юсуфнинг ҳаётини Худованд қандай ажойиб тарзда йўлга солди! Келажакда бутун Миср мамлакатини бошқариши керак бўлган одам аввал Пўтифарнинг уйида хизматкор, сўнг қамоқхонада бошқарувчи бўлиши керак эди. Ўша пайтда Мисрда ёш аслзодалар мамлакатда юқори лавозимларни эгаллашга тайёрланишлари учун мактаблар мавжуд эди.

Бироқ шундай буюк ва қудратли Мисрда асосий бошқарувчини Худованд қамоқхонада тайёрлаётганини ҳеч ким хаёлига ҳам келтирмаганди. Худованднинг йўллари ана шунақа! Ким Унинг ўйлаб қўйган ишини била олади? Азизлар, Отамиз ҳар биримизни янада марҳаматлаб юксалтирсин, деб сизлар билан хайрлашамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top