Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи дўстлар. Сизлар билан яна бир бор радио тўлқинларимизда бирга бўлганимиздан ҳурсандман. Бугун биз сизлар билан қизиқарли фактлар ҳақида сўз юритамиз. Сиз учун таёрланган қизиқарли фактлар бутун дунёдан йиғилган. Бу сиз учун жуда қизиқарлидир, ишонаверинг. Биласизми,
ҳет-трик атамаси инглизча hat (шляпа) сўзидан олинган. Бу атама дастлаб крикет ўйинида пайдо бўлган. Ўйинда уч марта муваффақият қозонган ўйинчига янги шляпа совға қилинган. Спортчилар орасидаги энг катта тезлик 298 км/с деб қайд қилинган. Парашютчилардан бири самолётдан ергача бўлган масофани шундай тезликда босиб ўтган. Спортнинг барча турлари чемпионлари орасида энг ёши катталар бильярдчилар ҳисобланади. Бильяр бўйича чемпионларнинг ўртача ёши 35,6 ёшга тенг. –Бейсбол ўйини АҚШда оммалашган бўлса ҳам, бу ўйин дастлаб Япония телевидениесида эфирга узaтилган. Австралиядаги гольф клубларидан бирининг низомида ёзилишича, бордию копток кенгуруга бориб тегса ҳам ўйинни давом эттириш мумкин. Мабодо, копток кенгурудан бошқа ҳайвонга тегиб кетса, ўйин қоидаси бузилган ҳисобланади. 1850 йилгача бўлган гольф коптокчалари теридан ясалган. Дастлабки гольфчи аёл Шотландия қироличаси Мэри бўлган. У 1552 йил мамлакатдаги илк гольф клубини ташкил қилган. Америкаликлар бир йилда болаларнинг гольф ўйнашлари учун 630 миллион доллардан кўпроқ пул сарфлайди. Стол тенниси бўйича 1958 йил Ямайка чемпионлигини қўлга киритган Жей Фостер ўшанда бор-йўғи 8 ёшда бўлган.
Ватикан давлатида «Телепочта», «Гвардиячилар», «Банк», «Кутубхона», «Музей» каби футбол клублари бор. НБАдаги уч очколик баскетбол жарима майдони жаҳон стандартига жавоб бермайди. Унинг узунлиги 6,7 метр, жаҳон стандарти эса, 6,25 метр. Футбол бўйича Болгария терма жамоаси 1994 йилда барча ўйинчиларнинг фамилияси «ов» билан якунланадиган ягона жамоа эди. Спорт тарихидаги энг паст тезлик 1889 йилнинг 12 августида қайд қилинган: 1,35 км/с. Бундай тезлик арқон тортиш спортида бўлган. 1963 йил англиялик теннисчи Майкл Сангстер урган тўп 248 км/соат тезлик билан учган эди. Айни пайтда бу тезлик теннис тарихидаги рекорд бўлиб турибди. Чарльз Баркли НБА баскетболчилари орасида энг паканаси ҳисобланса-да, унинг бўйи 198 сантиметрни ташкил қиларди. «Detroit» хоккей жамоасида ўйин пайтида тишини синдириб олган ўйинчилар 68 фоизни ташкил қилади. НБА баскетболчиларининг 30 фоизи ўз танасига татуировка туширган. Профессионал волейболчи урган тўп ўртача 130 км/соат тезлик билан учади. Бразилияда туғилган ҳар бир ўғил бола ўзини катта футболда синаб кўради. «Футбол бразилиялик мухлисларининг дини», деган ибора ҳам шу туфайли пайдо бўлган.
Мана, бугунга атаган вақтимиз ўз ниҳоясига етди. Тўғрисини айтганда, дунёда бунга ўҳшаган қизиқарли фактлар бемисоли кўпдир. Лекин, кейинги эшиттиришда биз бу мавзуда янада кўпроқ сўз юритамиз. Ҳозир эса ҳайир, саломат бўлинг.