3:40

Фарзандлар учун ибодат

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио мухлислар. Сизлар билан радио тўлқинлар орқали дийдор учрашиб турганимдан бенихоят хурсандман. Сиз учун таёрланган радио дастурларимиз сизга манзур бўляпти деган умиддаман. Худо бизнинг рухий Отамиздир. Биз ота-оналар фарзандларимиз биз билан бирга хар доим сухбатлашишни, қалбларидаги ташвишу-муаммолар, хаётдаги ютуқлар, хурсандчиликлар билан бўлишишни истаймиз. Лекин вақтимиз етмагани сабабли, ишлар кўплигидан ёки бўлмаса вақтимизни кўпроқ дўстлар билан ўтказганимиз сабабли фарзандларимиз билан вақт ўтказишга умуман имконият топа олмаймиз. Албатта, биз ота-онамиз, оилани терватишимиз керак. Эркак киши эрталаб азонда ишга кетади, куни билан ишхонада тер тўкади, уйга эса кечаси келиб уйқуга кетади. Дам олиш кунларида ишга бормаса хам, қаердандир уй ишлари чиқиб қолади. Хуллас, оилага, фарзандларни тарбиясига керакли бўлган вақтни деярли топа олмаймиз. Ва энг ачинарлиси, биз Худо хақида умуман унутиб юборимиз. Дунё ташвишларини, дўстларни, пул топишни биринчи ўринга қўйиб хаётимиздаги мададкоримиз ва Парвардигоримиз хақида хатто эсламаймиз хам. Ха, бу ачинарли хол. Келинг, бугунги ибодатимизни айнан шу мавзуга бағишлаймиз:

Мухаббатининг чегараси бўлмаган Худо, биз қўлимизни очиб Сенга ибодат қиламиз. Сен Иброхимнинг, Сулаймоннинг, Юсуфнинг, Мусо пайғамбарнинг Худосисан. Сен берган ваъдалар албатта амалга ошади. Сен бизни яратишдан олдин қандай бўлишимизни билгансан. Мен Сендан оиламиз, уй ахли ва сен билан кўпроқ вақт ўтказишимиз учун ибодат қилмоқчиман. Худоим, бизни кечир! Биз дунёнинг ишларига берилиб кетиб Сен хақингда деярли унутиб юборибмиз. Биз Сен хақингда фақат ёмон кунларда эслаймиз, лекин хаётимиз яхши маромда кетса биз Сени хатто эсламай қўямиз. Кун давомида Сен билан кўпроқ вақт ўтказиш учун бизга хохиш ва интилишни бер, биз Сен билан сокин вақт ўтказиб, Сенинг мухаббатингдан рохат олайлик. Биз тирикчиликга берилиб кетмай, кўпроқ Сен хақингда ўйлашни истаймиз. Дўстлар ва танишлар билан камроқ вақт ўтказиб, кўпроқ Сен ва оила аъзоларим билан вақт ўтказишга бизни ўргат. Фарзандларимни деярли кўрмайман. Мен азонда улар ухлаятганда ишга кетаман, кеч келганимда улар уйқуда бўлади. Бундай хаёт тарзи менга керак эмас. Хаётимдаги режаларни ўз маромига қўйишингни Сендан сўрайман. Сен хаётимда энг биринчи ўринда туришингни истайман. Нима қилсам, нима гапирсан аввалом бор Сенинг ёрдаминг ва Муқаддас Рухинг кучи остида амалга ошишини сендан сўрайман. Турмуш ўртоғим ва фарзандларимга, уларнинг хаётига жиддийроқ қараб, уларнинг олдида жавобгарликни тўлиқ тушуниб яшашни сендан сўрайман. Фарзандларим билан кўпроқ вақт ўтказиб, уларга Сен ҳақингда кўпроқ маълумот бериб, шу йўсин фарзандларим Сенинг мухаббатинг ичра улғайишини истайман. Оилам аъзолари билан бирга, Муқаддас Ёзувни ўрганиб кўпроқ бирга ибодатда бўлайлик. Турмуш ўртоғимнинг уй ишларида ва фарзандларни тарбия қилишдаги маъсулиятли иш Сенинг севикли қўлларинг остида бўлишини сендан сўрайман. Худойим, бизни севганинг учун ва мухаббатингни чегараси бўлмагани учун Сенга шукур айтаман. Бизни шу даражада севдингки хатто Ўз ягона Ўғлингни гунохларимиз учун қурбон қилдинг. Ха, Сен тирик Худосан. Сен хеч қачон ўзгармайсан. Сен хар доим адолатинг билан хукм қиласан. Жаннатнинг калитлари сендадир. Худойим, бизни дуо қилиб мархаматлагин. Омин. Азизларим, сизлар билан хайирлашиш вақти хам келди. Яна радио тўлқинлар орқали учрашгунча хайр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top