3:46

Оила учун ибодат

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Сизлар билан яна радио орқали учрашиб турганимдан бенихоят хурсандман. Ибодат. Ибодат бу худди Худо билан битта хонада ўтириб У билан бирга сухбат қуришга ўхшайди. Биз фарзанд билан бирга гаплашишни хуш кўрамиз. Худо хам, худди шундай. У хам биз билан мулоқотда бўлишни истайди. Севувчи Отамиз фарзандлари билан албатта гаплашиб кўнглимизни олишни истайди. Келинг Унга ибодат қиламиз. Худоим, Парвардигорим, Сен бизни миллионлаб инсонлар ичидан айнан бизни танлаб олдинг. Сен бизни танлаб олдинг, демак, бизнинг хаётимизда Сенинг қандайдир режанг бор. Сенинг бизга бўлган режангни бизга билдир. Осмондаги шохлигингни ерда хам ўрнатишдаги режангни амалга оширишда бизни ишлат. Моҳир уста ўз асбоблари билан санъат асарига ишлов бергани каби бизни хам Ўз ишингда ишлатгин. Биз хам режангни амалга ошишига ўз ҳиссамизни қўшайлик. Сен ҳақингда одамларга гапирганда Муқаддас Рухинг бизнинг ўрнимизга гапирсин. Қаерда бўлмайлик, нима қилмайлик барча қиладиган ишларимиз Муқаддас Рух орқали амалга ошсин. Биздан харқандай қўрқувни уялишни узоқлаштир. Душманларимиз хужум қилганда Сен бизнинг қалқонимиз бўлгин. Сен бизга нажот бердинг, Ўзинга энг азиз бўлган бандангни биз гунохкорлар учун қурбон қилдинг. Биз гунохкор инсонларни гунохини ювиш учун Исо Масих хочда қон тўкди. Ва бизнинг нажотимиз учун У ўликлардан тирилди. Худоим Сенга тенгийўқ. Сенинг мухаббатинг энг гўзал мухаббат. Сен учун барча инсонлар бир. Барчани Сен бир хилда кўрасан. Барча инсонларни бирдек севасан. Бизга хам севишни ўргат. Биз хам сенинг фарзандинг бўлишга лойиқ бўлайлик. Худоим, бизни фахрланишга арзийдиган инсон қилиб тарбиялагин. Биз билан мулоқатда бўлган одамлар, хулқ атворимиз, гапларимиз ва қалбимиздаги Муқаддас Рухинг орқали Сени таниб билишсин. Оллохим, фақат Сен, бизни хеч қачон тарк этмайсан. Фақат сенинг мухаббатинг бизни шайтон қўлидан тортиб олди. Фақат Сен туфайли биз гунох жаридан муқаддас бўлиб чиқдик. Фақат Сен туфайли биз нажот топиб, иноятинг нима эканини билиб олдик. Фақат Сен туфайли биз Каломингни ўрганиш имкониятига эга бўлдик. Биз қаерда бўлмайлик Сенинг Муқаддас Рухинг биз биландир ва энди хеч қандай қўрқувга ўрин йўқ. Сенинг севикли қўлларингдан жаннат булоғ сувидан ичдик. Ха, Сен тўғри айтдинг, Сен берган сувни ичгандан кейин хеч қандай рухий сувга эхтиёж қолмайди. Муқаддас Булоғингнинг суви тиниқдир. Сен берган рухий сувинг билан хеч қандай сахро жазирамасидан қўрқмасак хам бўлади. Бизга Каломингни ўрган, у ердаги хар бир хақиқатни хаётимизда ишлатишга бизга ёрдам бер. Сенинг мухаббатинг билан бошқалар хам завқлансин. Сен хақингда бошқаларга гапиришни ўргат. Сен хақингда гапиришга бизга одамларни жўнат, уларга Муқаддас Рух ёрдамида Сенинг мухаббатинг ва Муқаддас Қурбон хақида сўзлашишга ёрдам бер. Уларни юракларини очиб бер, кўзларидаги пардаларни йиртиб ташла. Онгларини лойқаликдан тозалагин. Улар биз билан бирга Сенинг чексиз мухаббатингдан бахраманд бўлишсин. Худди боғбон, хўжайинини оёғи остига хосил меваларидан олиб келганидек, биз хам Сенинг олдингга янги юрак ва қалбларни олиб келайлик. Сенинг шохлигинг чексиздир, унинг чегараси йўқ. Худоим, биз Сен билан охиргача бўлишни истаймиз, сенинг мухаббатингда абадий чўмилишни истаймиз. Сен буюксан Худоим! Омин! Азизларим, сиз Худога бир кунда қанча вақт ажратасиз? Худоим, бизни дуо қилиб мархаматлагин. Хайр!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top