3:07

Каламушлар ҳаёти

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи дўстлар. Сизлар билан дийдор учрашиб турганимдан бениҳоят хурсандман. Бугун ҳам сизларнинг ҳизматингизда мен Зафарбек. Биласизми, дунёдаги барча жониворлар яккама-якка олишувда рақибини енгса, шу билан кифояланар экан. Каламушлар ер остида бир-бири билан дучлашиб қолишса, бири иккинчисининг бошини емагунча тинчимайди. Чаён муқаррар хавфга дучор бўлса, ўзини-ўзи чақиб ўлдиради. Одам боласи шу тоифадаги махлуқларнинг барчасига хос хислатларни ўзида мужассам қилиб олган. Тиббиётда каламушнинг физиологик жиҳатлари барча мавжудотларга қараганда одамникига кўпроқ ўхшаб кетиши туфайли унинг устида тиббий ва илмий тажрибалар ўтказилиб келинаётганлиги ҳар ҳолда бежиз эмас. Бандаси тушмагур биров билан ўрлашиб қолса, то рақибини янчиб-яксон қилмагунича кўнгли тўлмайди. Бировни жисмонан ўлдиради, бировни сўз билан синдиради, бошқасининг оёғи остидан ерни тортиб олади. Одамзод бундай усулларнинг роса-а-а ҳадисини олган. Балки Ер сайёраси одамзот учун синов майдонидир? Балки шунинг учун олимлар бу шафқатсизликлар моҳиятини каламушлар замиридан излаётгандир?

Ер юзида давлатчилик сиёсати пайдо бўлиши билан ҳар бир подшонинг атрофида жамоатчилик кенгаши пайдо бўлди, давлатни бошқариш осонлашди. Подшо кенгаш қўли билан иш кўрадиган бўлди. Асаларилар дунёси давлатчилик сиёсатининг энг олий кўринишига мисол бўла олади. Фақат унда давлатни она асалари-малика бошқаради, ўзи жинссиз қилиб яратган фуқаролари учун кеча-ю-кундуз ғамхўрлик қилади. Бу фуқароларда демократия, севги-муҳаббат, озодлик тушунчалари йўқ, улар фақат нектар йиғади, ейди-ичади, шуни олий лаззат деб тушунади.

Маликанинг ҳукми билан ишчи асалариларнинг бир қисми чегараларни мустаҳкамлайди, бир қисми туну кун нектар йиғади ва маликага садоқат билан хизмат қилади. Улар бир-бирлари билан учрашганида фақат иш юзасидан суҳбатлашишади, кўпроқ нектар йиғиш пайида бўлишади. Малика тухум қўйиб бўлгач, атрофига жамланган эркак асалариларнинг энг зўри билан кўнглини чоғлаб, уни ўлдиради ва яна бутун вужуди билан тухум қўйишга киришади. Қолган жазманлар маликанинг висолига тезроқ етиб, унинг қайноқ оғушида ҳалок бўлишни орзу қилишади. Бу пайтда малика тухум қўяётган ва уларнинг ичидан рақобатчи малика чиқиб қолмаслигининг олдини олиб, янги-янги бепушт ишчи асалариларни кўпайтираётган бўлади.

Мабодо давлат ҳудудида ёш малика пайдо бўлиб қолса, тарафдорлар иккига бўлинади. Ёш, келишган маликанинг атрофига йиғилган тарафдорлар «Яшасин малика!» дея аюҳаннос солишади, кекса маликанинг атрофидагилар «Йўқолсин тартибсизлик!» дея бақиришади. Шу билан шафқатсиз жанг бошланади. Бу пайтда жазманлар ёш малика томонига ўтишади. Кекса маликадан кўра ёш малика яхши-да!

Мана шундай эмиш азизлар! Дастуримиз сизга манзур бўлди деган умиддаман. Кейинги сафар учрашгунча хайир, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top