3:43

Юрагимни янгила Худоим

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи дўстлар. Сизлар билан яна мен Зафарбек эфирдаман. Мана муҳтарам азизлар, сизлар билан анчадан бери бирга дастурларимиз ва радио тўлқинлар орқали Ҳудо ҳақида сўз юритиб Унга ибодат қилиб келмоқдамиз. Олиб борилган дастурларимиз ўз самарасини беряпти деган умиддаман. Азизлар, ўтган сафарги эшиттиришда биз Азиз Парвардигоримизга ибодат қилиб, У билан муносабатда бўлиш ҳақида сўз юритган эдик. Бугун эса биз бошқа мавзуда сўз юритиб дуою-ибодатларимизни Ҳудога бағишлаймиз. Дўстлар, мана қиш мавсуми ҳам ўз ниҳоясига етиб нафис баҳорга жойни бўшатиш арафасида турибти. Бахор билан бирга хамма ер янгиланади. Келинг бугун Худога бизни янгилашини сўраймиз. Худойим, бизга муҳаббатингни берганинг учун сендан миннатдормиз. Ўз сўзингга содиқ қолиб бизни гуноҳ асирлигидан озод қилганинг учун номинг улуғлансин. Сен буюксан! Сен ягона сўзинг билан оламни яратдинг. Бир сўзинг билан осмон гумбозига қуёш ва юлдузларни жойлаштирдинг. Бир сўзинг билан жониворларни яратиб жаннат боғини иҳтиро қилдинг. Лойдан одам ясаб димоғига ҳаёт нафасини унинг димоғига пуфладинг. Худойим, Сен Иброҳим ва Мусо пайғабарларнинг тирик Худосисан. Улар Сенга эргашиб севикли ҳалқингни олдинга олиб келган. Ҳудойим, Сен Юсуф пайғамбарни мисрга жойлаштириб исроил ҳалқингни очликдан қутқариб қолдинг. Уларнинг барчаси Сенга ҳизмат қилган, хаётини бағишлаган, хатто ўлим хам уларни Сендан ажрата олмаган. Худойим, бизнинг юрагимизни янгилагин. Биз ҳам сенга ҳаётимизни бағишлайлик. Сенга охиргача эргашиб содиқ қолайлик. Худойим, бизга севишни ўргат. Сен одамларни севишни жуда яхши биласан. Чунки Сен севги Худосисан. Худойим, қалбимизни янгилагин, бизни хам ўзинг каби қилиб тарбиялагин. Қаерда бўлмайлик, ким билан гаплашмайлик биз хар дойим Сен ҳақингда одамларга гапирайлик. Биз орқали улар Сенинг қудратингни кўришсин. Биз орқали улар сенинг мухаббатингни гувоҳи бўлишсин. Парвардигорим, биздан ҳарқандай қўрқувни, ҳарқандай дангасаликни ва барча шайтоннинг ишларини узоқлаштир. Сенинг ҳақиқатингни одамларга етказиш ҳаётимизни биринчи масалалардан бири бўлсин. Худойим, Сен хазрати Исо орқали, унинг хочдаги ўлими орқали бизга катта хокимият бердинг. Ўша хокимиятни тўғри ишлатиб, осмондаги шохлигингни еда хам ўрнатишга ҳаракат қилайлик. Худойим, ха тўғри, биз хар дойим сенга нолиймиз, бизга куч қудрат бергин деймиз. Лекин аслида хазрати Исо орқали Сен бизга аллақачон куч қудратни бериб бўлгансан. Барча муаммолар ўзимиздан келиб чиқади. Ўзимизнинг бефаросатлигимиз туфайли, кўпчилик хазрати Исони кимлигини билмай оламдан кўз юмяпти. Худойим, бизни жасурлик ва Муқаддас Рухинг билан қуроллантиргин. Сен берган хар бир имкониятни қўлдан бой бермай аксинча уни охиригача етказишга ёрдам бергин. Худойим, Сен буюксан! Сенинг қудратинг ва севгинг чегара билмас. Сенинг шогирдинг бўлишни истайман. Фахрланишга арзийдиган шогирдинг бўлишни истайман. Худойим, мен бунга ҳаракат қиламан. Мувофақиятли ишларнинг деярли барчаси асосан ўзимизга боғлиқ бўлади. Худойим, бизга топширган ишларингни донолик билан бошқаришга ёрдам бергин. Қилмоқчи бўлган барча ишларимизда Сенинг Муқаддас Рухинг намоён бўлсин. У сиз хеч нарса амалга ошмайди. Сен берган юрагимиздаги Муқаддас Рухни муқаддас сақлашга бизга ёрдам бергин. Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдик, Худойим. Омин!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top