MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи дўстлар. Микрофон қаршисида хар дойимгидек камина Зафарбек. Биз билан ва бизни тинглаб бораятганингиз учун Парвардигоримга бўлган миннатдорчилигимнинг чегараси йўқдир. Азизлар, рухий ҳаётингиз қай ахволда? Худо билан муносабатингиз қай даражада? Сизни билмайманку лекин менинг рухий хаётим ачинарли холда. Худога ибодат қилсам хам, Худо юборган Муқаддас Каломларни ўқиб чиқсам хам, барибир Худога бўлган чанқоқлигимни қондиролмаяпман. Сабаби нимада? Менимча хамма гап иймонда бўлса керак. Хазрати Исо ўз расулларига Иймонда бўлинг- деб айтган эди. Биз хам, рухий билимларнинг чўққиларини эгаллаб олсак хам, муқаддас ёзувларни ёдлаб олсак хам, буларнинг барчаси иймонсиз занг босган идишга ўхшайди. Иймон билан бирга албатта севги ҳақида айтсак хам ўринли бўлар эди. Каломда расуллардан бири Павлус баён этган оятлар ёдингиздами? Коринф шахридаги иймонлиларга Павлус шундай деган эди: Севги – энг олий хислат. Агар мен инсонларнинг ва фаришталарнинг тилларида гапирсам-у, лекин севгим бўлмаса, жаранглайдиган мис чолғу, янграйдиган занг бўлиб қоламан. Агар башоратгўй бўлсам, агар бутун сирлардан воқиф бўлиб, ҳар қандай илмни билсам, агар тоғларни кўчирадиган имонга эга бўлсам-у, лекин севгим бўлмаса, мен ҳеч нарса эмасман. Агар бутун ер-мулкимни тақсимлаб берсам, ҳатто баданимни ёндиришга топширсам-у, лекин севгим бўлмаса, менга ҳеч фойдаси йўқ. Севги сабрли ва кўнгилчандир. Севги ҳасад қилмас, кеккаймас, шишинмас. Севги бебошлик қилмас, худбинлик қилмас, аччиқланмас, кек сақламас. Севги ноҳақликка севинмас, аксинча, ҳақиқат ила шод бўлур. Севги ҳар нарсани кўтарар, ҳар йўлда ишонч ҳосил қилар, ҳар шароитда умид сақлар, ҳар нарсага тоқат қилар. Севги асло адо бўлмас. Пайғамбарлар башорати бўлса, тамом бўлғуси. Тиллар бўлса, жим бўлғуси. Билим бўлса, бартараф бўлғуси. Бизнинг билимимиз ҳали тўлиқсиз, башорат қилишимиз тўлиқсиздир. Камолот келганда эса, тўлиқсиз нарса бартараф бўлажак. Мен бола бўлганимда, бола каби гапирар, бола каби фикр қилар, бола каби муҳокама қилар эдим. Вояга етгач, болаликни қолдирдим. Шу сингари, биз ҳозир гўё хира ойнага қарагандек кўряпмиз, лекин у вақтда юзма-юз кўражакмиз. Ҳозир мен қисман биляпман, лекин у вақтда ўзим билинганим каби билажакман. Эндиликда бу уч нарса қолади: ишонч, умид, севги. Севги эса энг аълосидир. Қандай гўзал оятлар, шундай эмасми азизлар? Муқаддас Каломни қанча ўқимай хар дойим шу жойда тўхталиб ўтаман. Севги аслида нима эканини тушунишга харакат қиламан. Севги Худо эканини ва Худосиз севги бўлмаслигига амин бўлдим. Азизлар, келинг, Худога бизга севишни ўргатишини сўраймиз. Оллохим, бизни яратиб, бошқа ижодинг орасидан айнан бизга мухаббатингни намоён қилганинг учун Сенга шукуроналар бўлсин. Худойим, Сен бизни севасан. Сен севишни биласан. Чунки сен севги ва мухаббат худосисан. Худойим, бизга хам севишни ўргат. Яқинимизни севишга ўргат. Худойим, Сен хазрати Исо орқали бизга севги нима эканини кўрсатиб бердинг. Бу қилган қурбонлигинг айни севгининг ифодаси эди. Худойим, биз хам севишни истаймиз. Бизни хам қалбимизда сенинг севгинг ўзаро маскан қилишини истаймиз. Худойим, биз хам Сенинг чегараси йўқ севгинг билан одамларни севишни хохлаймиз. Юрагимиздан сенинг севгинг отилиб чиқишини сендан сўраймиз. Худойим, Сенинг номинг улағлансин. Сенинг шохлигинг келсин. Сенинг Муқаддас номинг ила ибодат қилдик. Омин!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top