Ассалому алайкум. Бугун моддий кучнинг тўрт устунидан бири; қарз ҳақида гаплашамиз. Қарз жуда муаммоли масала эканини ҳамма билади. Қарз олишдан кўра қарз бериш яхшироқ. Нега бундай деяпти, дея ҳайрон бўлманг. Суҳбатимизнинг давомини тингласангиз бунинг сабабини билиб оласиз. Нима учун киши қарзга ботиб қолади? Истеъмол қилувчи бўлишга ундаш иқтисодий назариялардан биридир. Қарз беришга чақириқ, кишида ҳозиргидан кўра яхшироқ ва бадавлатроқ яшашга бўлган қизиқишни орттиради. Кейин эса қарзга бирор нарса сотиб олгингиз келади. Уйингизда турли қулайликларга тўла, тўлиқ ва ғам-қайғусиз яшагингиз келади. Бизда йиғиш ва ишлаб топишнинг икки йўли бор булар кирим ва қарз олишдир. Агар яшаш истакларингиз ойлик маошингиздан баланд бўлса, қарзга ботиб қолиш эҳтимолингиз кўпроқ бўлади.
Қарз кишини худди ёқимли мусиқадай ўзига жалб этади ва силлиқ йўлни ваъда қилиб, тик ва тоғ-тошли йўлга бошлайди. Унинг ёқимли мусиқаси сизга силлиқ ва фаровон ҳаёт ваъда қилади. Қарз олиш, пул йиғишнинг акси. Баъзи эркаклар пул ишлаб топишга қизиқсалар баъзилар тўлашга қизиқадилар. Қарз олишнинг энг ёмон томони сиз уни қайтариб беришингиз керак. Пулни қарзга олиш осон бироқ, уни ортиғи билан қайтариб бериш машаққат. Қарз олиш билан биз ўзимизни бошқа одамдай кўрсатамиз. Маталлар китоби 13 боб 7 оятда шундай ёзилган: «Бир киши ўзини бойдай кўрсатади, бироқ ҳеч нарсаси йўқ, бошқаси камбағал кўринади-ю, аммо бойлиги кўп.» Қарз бизнинг ўзлигимизни бошқача қилиб кўрсатади. Биз вақтинча худди бойдай яшаймиз. Саробни биласизми? Қарз ҳам саробга ўхшайди.
Сароб каби қарз ҳам худди чанқоғимизни қондирадигандай кўринади, бизни шунга ишонтиради. Қарз олишга ўрганиб қолиш мумкин. Қарзни бир олсак, яна ва яна олгимиз келаверади, аммо уни қайтариш давомидаги асабийлашишларимиз, режаларимизнинг барбод бўлиши бизни қийнайди. Муқаддас Калом қарз олишни таъқиқламайди. Бироқ кўпгина оятларда қарздор бўлиб қолмасликка огоҳлантиришлар бор. Маталлар китоби 22 боб 7 оятда шундай ёзилган: «…қарз олувчи қарз берувчининг қулидир». Пул жамғариш ҳақида эса Каломда ёзилган ва буни қўллаб қувватлайди, қарз олиш ҳақида эса аксинча огоҳлантиради. Қарз бизни кўп нарсалардан маҳрум қилади. Масалан Худованд сизни бирор жойга кетишингизни истаса, сиз боролмайсиз. Қарзингиз ҳалал беради.
То қарзингизни узмагунингизча ўз ерингиздан кетолмайсиз. 2 Тимўтий 2 боб 4 оят шундай дейди: «Ҳарбий хизматдаги аскар қўмондонимни мамнун қилай, деб тирикчилик ишлари билан банд бўлмайди.» Қарз сизни қилишингиз керак бўлган ишларни қилишингиздан чеклайди. Қарз олаётган кишилар бу билан тарозининг бу палласига ўзининг, оиласининг соғлиғини қўяётганини билмайди. Агар моддий томондан қийинчиликсиз яшашни истасангиз , оз-оздан пул ишлаб топинг, оз-оздан жамғаринг ва пулингизни Худонинг иродасига кўра донолик билан ишлатинг, ўндан бирини беринг ва қарзсиз яшанг. Жуда оддий. Агар биз шу нарсаларга амал қилсак, бизга янги иш берилади. Қандай янги иш дейсизми – садоқатли иш бошқарувчи иши.