3:20

Исо ҳақида Худо берган гувоҳлик

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи дўстлар. Дастуримизга хуш келибсиз. Микрофон қаршисида хардойимгидек мен Зафарбек. Дўстлар, бугун хам дойимгидек, Муқаддас Каломдан оятларни ўқиб қўлимизни очиб Худойимизга ибодат қиламиз. Азизлар, бугун мен расуллардан бири Юханно баён этган хушхабардан бир парчани сизга сўзлаб бермоқчиман. Хазрати Исо шундай деди: «Мен Ўз-Ўзимдан ҳеч нарса қилолмайман. Қандай эшитсам, шундай ҳукм қиламан ва Менинг ҳукмим ҳаққонийдир. Чунки Мен Ўз иродамни эмас, балки Мени юборган Отамнинг иродасини бажо келтиришни истайман. Агар Мен Ўзим ҳақимда Ўзим гувоҳлик берсам, Менинг гувоҳлигим ҳақиқий бўлмайди.  Мен ҳақимда бошқа гувоҳлик берувчи бор ва биламанки, Унинг берган гувоҳлиги ҳақиқатдир.

Сизлар Яҳёнинг олдига одам юбордингизлар, у ҳақиқат тўғрисида гувоҳлик берди. Гарчи Мен инсоннинг гувоҳлигини қабул қилмасам-да, лекин буларни сизлар нажот топишингиз учун айтяпман. Яҳё – ёниб, нур сочиб турган чироқ эди. Сизлар эса унинг нурида бирпас қувонмоқчи бўлдингизлар. Бироқ Мен Яҳёдан кўра каттароқ гувоҳликка эгаман. Чунки Отамнинг тамомлашим учун берган ишлари, шу бажараётган ишларимнинг ўзи Мени Отам юборганлигига гувоҳлик бермоқда.

Мени юборган Отамнинг Ўзи ҳам Мен ҳақимда гувоҳлик бериб турибди. Сизлар эса ҳеч қачон Унинг овозини ҳам эшитмагансиз, қиёфасини ҳам кўрмагансизлар. Унинг каломи ҳам кўнгилларингиздан жой олмайди, чунки У юборган Зотга ишонмаяпсизлар. Сизлар Муқаддас Битикларни текширасизлар, чунки улар орқали абадий ҳаётга эришамиз, деб ўйлайсизлар.

Ана ўша Битиклар Мен тўғримда гувоҳлик беради. Аммо сизлар абадий ҳаётга эришиш учун Мен тарафга келишни истамайсизлар-ку. Мен инсонлардан таҳсин-тасанно қабул қилмайман. Лекин сизларни биламан, қалбларингизда Худога муҳаббат йўқ.  Мен Отамнинг номидан келган бўлсам-да, аммо сизлар Мени қабул қилмаяпсизлар. Ўз номи билан келадиган аллакимни қабул қилаверасизлар. Сизлар-ку бир-бирингиздан таҳсин-тасанно олишни яхши кўрасизлар, лекин ягона Худонинг таҳсинига сазовор бўлишга ҳаракат қилмайсизлар. Қандай қилиб ҳам ишона олардингиз? Мен сизларни Отам олдида айблайман, деб ўйламанглар. Сизларни айбловчи ўзингиз умид боғлаган Мусо бўлади. Агар Мусога ишонганингизда эди, Менга ҳам ишонар эдингизлар; у Мен ҳақимда ёзган эди.  Мусонинг ёзувларига ишонмабсизларми, Менинг сўзларимга қандай ишонасизлар?»

Ха хазрати Исо одамнинг юзига эмас аксинча юрагиюқалбига қарайди. Дўстлар, келинг осмондаги азиз Отажонимизга ибодат қиламиз. Азиз Отажон, биз хам Сени севишни истаймиз, биз хам Сен билан бирга хаёт кечиришни истаймиз. Азиз Отажон, бизга хазрати Исо Масихни берганинг учун катта рахмат. Худойим, Сенинг ҳақиқий севгинг орқали биз нажот топдик. Худойим, қилган қурбонлигинг Сенга анча қимматга тушганини тушундик. Худойим, шундай экан, биз шунга арзийдиган хаёт кечиришни истаймиз. Раббимиз Исонинг чеккан азобига ва тўккан қонига арзийдиган хаёт кечиришни истаймиз. Худойим, бизни хам ўргат, бизни хам севишга ўргат. Сенинг исминг дойим улуғлансин, Отажон. Омин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top