3:37

Илоҳий Рух табиати

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи дўстлар, ака-укалар ва опа-сингиллар. Дастуримизга хуш келибсиз. Микрофон қаршисида мен Зафарбек. Азизлар, радио дастурларимизнинг дойими мухлислари ҳабарингиз борки, дастурларимиз давомида биз Худонинг Муқаддас Каломидан оятларни ўқиб қўлимизни очиб дуоюибодатларимизни Осмондаги Отажонимизга бағишлаймиз. Бугун хам дастуримизни Галатияликларга китобидаги оятлардан бошлаймиз. Азиз хаворий Павлус Галатияликларга мактуб йўллаб қуйидаги сўзларни баён этди:

Мен шуни айтмоқчиман: Илоҳий Руҳ амри билан яшанглар, шунда табиатингиздаги ёмон эҳтирослар жунбишга келмайди. Чунки инсон табиати Илоҳий Руҳга, Илоҳий Руҳ эса инсон табиатига қарши йўналтирилган. Бу иккови бир-бирига душман бўлгани учун, сизлар истамаганингизни қиласизлар. Агар сиз Руҳ амри остида яшаётган бўлсангиз, унда Қонун амри остида эмассизлар.

Башарий табиатнинг ишлари маълум, чунончи: фаҳшбозлик, ҳаром-ҳаришлик, фисқ-фужур, бутпарастлик, жодугарлик, душманлик, жанжалкашлик, рашк-ғазаб, манманлик, ихтилофчилик, бидъатчилик, ҳасад, қотиллик, ичкиликбозлик, айш-ишрат ва шуларга ўхшаган ишлар. Сизларни олдин огоҳлантирган эдим, яна огоҳлантиряпман: бу каби ишларни қилувчилар Худо Шоҳлигидан бебаҳра бўладилар. Илоҳий Руҳнинг самараси эса – муҳаббат, севинч, хотиржамлик, сабр-тоқат, лутфкорлик, хайрихоҳлик, садоқат, мулойимлик ва ибодир. Бу хислатларга қарши бирор қонун йўқ. Исо Масиҳга тегишли бўлганлар эса ўз табиатини, ҳирсу эҳтирослари билан бирга, хочга михлаб қўйганлар. Агар биз Руҳ амри остида бўлсак, Руҳ амри билан умр кечиришимиз лозим. Шуҳратпараст бўлмайлик, бир-биримиздан рашк қўзғамайлик, бахиллик қилмайлик. Эй, Руҳ амри билан яшаётган биродарларим, агар бирон одам гуноҳ қилиб қўйса, уни мулойим руҳ билан тузатинглар. Унга ўхшаб васвасага йўлиқмаслигингиз учун ўзингизга эҳтиёт бўлинг. Бир-бирингизнинг оғирликларингизга ёрдамлашинглар, шундай қилиб Масиҳнинг Қонунини бажарган бўласизлар.

Агар бирор киши, гарчи ҳеч нарса бўлмаса ҳам, ўзини муҳим киши ҳисобласа, у ўз-ўзини алдаган бўлади. Ҳар ким ўз ишини муҳокама қилсин, шунда бошқанинг ишига қараб эмас, ўз ишига қараб таҳсин олади. Зотан ҳар ким ўз аравасини ўзи тортиши лозим.

Илоҳий Каломдан таълим олувчи таълим берувчи билан ҳар қандай эзгуликни баҳам кўрсин. Адашманглар, Худо ҳақоратланмайди. Инсон нима экса, шуни ўради. Ўз нафси даласига уруғ экса, нафсдан завол ўриб олади. Руҳ даласига уруғ экса, Руҳдан абадий ҳаёт ўриб олади. Шундай экан, яхшилик қилишдан безмайлик. Агар бўшашмасак, ўз вақтида бунинг ҳосилини ўриб оламиз. Фурсатимиз бор экан, ҳаммага, айниқса, ўзимизнинг аҳли мўминга яхшилик қилаверайлик.

Дўстлар, келинг биз хам ибодат қилиш учун қўлимизни очайлик. Азиз Отажон, биз ризқу рўзимизни берганинг учун рахмат. Ўз фарзандинг бўлиш имкониятини бизга ҳам берганинг учун миннатдормиз. Биз билан бирга бўлиб, бизни хеч қачон ташлаб қўймаслигинг учун Сенга рахмат деймиз. Сенинг номинг биз учун дойим буюк бўлсин. Хаётимизнинг хар бир дақиқаси Сени улуғлаш учун сарфлансин. Худойим, гунохларимизни кечириб, абадий сув берганинг учун миннатдормиз. Худойим, Сен буюк Худосан, Сендан бошқаси йўқдир бу оламда. Омин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top