“Сенинг исминг энди Ибром эмас, балки Иброхим бўлади, зеро сени кўпдан-кўп халқларнинг отаси қилиб тайинладим. Сени жуда хам баракали қилиб, сендан Эл-халқлар вужудга келтираман. Сенинг уруғингдан подшохлар келиб чиқадилар. Мен сен билан ва сендан кейинги авлодларинг билан наслдан-наслга ўтиб барқарор бўладиган абадий ахдимни тузаман. Сенинг ва сендан кейинги авлодларингнинг Худоси Мен бўламан. Сен хозир мусофирларча яшаётган мамлакатни – бутун Канъон ерини сенга ва сендан кейинги авлодларингга абадий мулк қилиб бераман. Уларнинг Худоси Мен бўламан. Худо Иброхимга яна деди: “Энди сен ва сендан кейин туғиладиган барча авлодларинг хам Менинг ахдимга риоя қилиб юринглар.””
Худованд «дўсти”нинг ўсаётганини кузатиб борарди. У Иброхимнинг юраги ўзгарганини кўрди. Иброхим пайғамбарнинг характери Уста Кулолнинг қўлларига бўйсунаётганини кўриб турарди. 24 йил Иброхим пайғамбар Худованднинг қўлида сайқал топди. У энди Худованд уни биринчи марта чақирган пайтидаги Иброхим эмас эди. Йигирма тўрт йил Худованд билан яқин муносабат уни бутунлай ўзгартирганди.
Муқаддас Каломга қарайдиган бўлсак, инсоннинг характери ўзгарган пайтда Худованд унинг исмини ўзгартиради. Худонинг хисоб-китобига кўра энди Иброхим пайғамбарнинг исмини ўзгартириш вақти келган эди. Унинг исми Ибром бўлган бўлса, унинг исмини Иброхим деб, яъни “кўп халқларнинг отаси” деб ўзгартирди. Унинг янги характери орқали ва исмини ўзгартириш орқали Худован буюк режа қилаётганини билиш мумкин эди. Худованд Иброхимга энди сен орқали халқлар келиб чиқади демоқда эди. Худованднинг хамма ишлари Унинг Иброхим билан тузадиган ахдидан бошланарди. Агар Муқаддас Каломни диққат билан ўрганиб чиқсангиз, Худованд бирор эркак ёки аёлни Ўз хизматига қўймоқчи бўлса, 10-15 йил шу хизматга тайёрлайди. Довуд пайғамбар эсингиздами? Худованд уни Шомуил пайғамбар орқали неча ёшлигида танлади? Уни бўлажак шох қилиб танлаганида, у хали ўсмир бола эди. Аммо тахминан 15 йил ўтгач у Исроилга шох бўлди. Шу ўтган ўн беш йил давомида Худованд уни шохликка ва ўз халқини бошқаришга тайёрлади.
Худованд бирор кишини ўз режасидаги хизматга тайёрлар экан, уни обдон тайёрлайди. Шундан сўнггина Ўзининг қудрати билан ўша одам орқали ажойиб ишлар қилади. Худованд у одам орқали аввалгидан хам қудратлироқ ишлар қила бошлайди. Йиллар давомида Худованд билан яқин муносабат кишининг юрагини ва характерини ўзгартиради. Худванд буни биладими? ХА, У буни хар биримиздан кўра яхшироқ билади. Биз баъзида “Худованд мени ишлатмаяптди», “Мен Унга хизмат қилишни хохлайман” деймиз. Аммо Худовандга бизнинг хизматимиздан кўра, У билан яқин бўлишимиз, кўпроқ ёқади. Агар биз Худованд билан яқин муносабатда бўлиб, рухан ўссак, қачон хизматга қўйишни Худованднинг Ўзи яхшироқ билади. Бошқаларнинг Худовандга хизмат қилишларига ғайирлик қилмайлик. Биз учун хам Худованднинг режаси бор. У биз учун бошқа бир хизматни тайёрлаб қўйган.
Агар биз Худованд бизни ўзгартиришига йўл қўйсак, У биздаги рухий хосилни хам кўпайтиради. Чунки Хуодванд билан бўладиган яқин муносабатлардан рухимиз ўсади, характеримиз ўзгаради. Бунинг натижасида эса Муқаддас Рухнинг меваларига мўл-кўл бўламиз. Агар бизда Муқаддас Рухнинг мевалари кўп бўлса, шу орқали Худованд улуғланади. Худовандни улуғлаш эса энг олий хизматдир. Демак хаммаси рухан ўсиш, Худовандга хизмат қилиш ва рухий мевалар беришлар Худованд билан яқин муносабатимизга келиб тақалади. Сизнинг хозирги кунда Худованд билан муносабатингиз қандай? У билан яқин муносабатдаман деб айта оласизми? Иброхим Худовандга бўлган имони туфайли ва Худованд билан яқин муносабати туфайли рухан ўзгарди. Сизнинг рухий хаётингиз қандай кетмоқда? Бу хақида яхшилаб ўйлаб кўринг.