Азиз биродарлар агар бизнинг эшиттиришларимизни тинглаб бораётган бўлсангиз, уч сафардан бери ўзгаларни севиш ҳақида суҳбатлашяпмиз. Ўзгаларни севиш ҳақида Раббимиз Исонинг ҳам буйруғини эшитгансиз. Охирги суҳбатимизда Унинг бу буйруғини қандай бажариш мумкинлиги ҳақида ҳам қисқача тўхталиб ўтган эдик. Бугун ҳам Унинг амрини қандай қилиб бажара олишимиз ҳақида суҳбатимизни давом эттирамиз. “Яна қариндошингни севгин, душманингдан нафратлан, — деб айтилганини эшитгансизлар. Лекин мен сизларга айтаман, душманларингизни севинглар. Сизни лаънатлаганларни дуо қилинглар. Сиздан нафратланганларга яхшилик қилинг. Сизнинг номингизга иснод келтирганлар учун, сизга жабр-зулм ўтказганлар учун ибодат қилинглар. …Агар сизни севадиганларнигина севсангиз, бундан сизга раҳмат бўлурми? Солиқчилар ҳам худди шундай қилишмайдими?” Матто 6:43, 44, 46 оятлар.
Ҳа бу жуда қийин буйруқ. Биродарларни севиш бу бошқа гап, аммо душманимизни севиш биродарларни севишдан ҳам қийинроқ. Инсон зоти борки ўзини хафа қилганларни сева олмайди. Уларга яхшилик қилиш у ёқда турсин, улар ҳақида яхши фикга ҳам боролмайди. Шундай одамларни қандай кечириш ва севиш энг ёмони уларни дуо қилиб, уларга яхшилик қилиш мумкин? Бу ҳар қандай дунёвий инсоннинг табиатига ҳос бўлмаган нарса. Аммо Раббимиз Исо бизнинг табиатимизга ҳос бўлмаган нарсани бажаришимизни талаб қиляпти. Тўғри ҳозир биз Худонингфарзандларимиз, аввалги ҳаётимиздан бироз ўзгарган бўлсак ҳам ажаб эмас, аммо ҳали ҳам душманимизни севиш бизга қийинлик қилади. Хўш бунинг учун нима қилиш керак? Жуда яхши савол.
Агар сиз Раббимиз билан ҳар куни яқин муносабатда юраётган бўлсангиз, бу мухтожлигингиз ҳақида аллақачон сўрашни бошлаб юборган бўлишингиз эҳтимолдан ҳоли эмас. Чунки Унга яқин бўлган имонлилар Унинг мақсадини ҳам жуда яхши билади. Ўзгаларни севиш ҳақида шунчалик кўю такрорланган экан, демак Худо бизга берган бу янги ҳаётимизда бу жуда муҳим. Унга хизмат қилишимизда, Унинг номини атрофдагилар олдида улуғлашимизга жуда катта ҳиссаси бор. Бошида айтганимиздек, агар биз бир биримизни севсак Исонинг шогирдлари эканимизни бошқалар шундан билиб олади. Демак ўзгалар олдида Худонинг нури бўлиш учун ҳам биродарларни ва айниқса душманларимизни севиш жуда муҳим. Юҳанно 15 боб 7 оятда РАббимиз Исо: “Агар сиз Мен билан алоқада бўлиб, сўзларимни қалбингизга жо қилсангизлар, истаганингизни сўранглар, эришасизлар. Сизлар кўп ҳосил берсангиз, Отам улуғланади, сизлар эса Менинг шогирдларим бўласизлар.”, — дейди.
Ҳа агар биз Ундан илоҳий севги сўрасак, у бизга албатта Ўзининг илоҳий севгисидан беради. Бу жуда оддий., фақат хоҳиш ва ҳаракат бўлса бас қолган ҳаммаси Худонинг қўлида. Агар биз истаганимизга эришсак, осмондаги Отамиз улуғланади, бизлар эса кўп ҳосил берамиз. Ахир бизнинг ердаги ҳаётимиздан мақсадимиз ҳам шу-ку! Унинг номини улуғлаш. Азизлар кимнидир севолмаётган бўлсангиз бунинг йўли жуда осон, рўйхат қилингда, улар учун Худодан севги сўранг. Қолганини эса Худога қўйиб беринг.