3:31

Токнинг сирлари

MP3

Азиз тингловчилар бугунги суҳбатимизни узумзор ҳақидаги ҳикоялар билан бошласак. Ҳаётингизда сизни жуда севган ва ўлим олидидан сизга охирги сўзларини айтмоқчи бўлган ҳолат бўлганми? Шундай пайтда сиз унинг ҳар битта сўзини эслаб қоласиз. “Ёнимга яқинроқ кел”, сиз унинг сўзларини эшитишга тайёрланиб, унга бироз энгашиб тикиласиз. “Мен сенга бир нарса айтмоқчиман. Мен шу пайтгача кутдим…аммо энди бошқа кутолмайман”. Унинг охирги ҳар битта сўзлари сизнинг ёдингизда қолади. Энди тасаввур қилинг ўша гапираётган одам бу Исо. Сиз Уни қандай эшитасиз?Унинг охирги сўзлари қанча вақт сизни таъсирлантиради, ёки қанча вақт Унинг сўзларини ёдингизда сақлайсиз? Исо Ўзининг охирги сўзлари шогирдларининг қулоқлари остида умрларининг охиригача жаранглашини билган. Унинг ўлими олдидан шогирдлари билан қилган суҳбати, уларни бутунлай бошқача фикрлашга ўргатди. Унинг бу охирги сўзларининг маъноси ҳозирги кунда ҳам кам очиб берилади. Шунинг учун ҳам мен бу сўзларни сирлар деб атайман. Аммо шу нарсани аниқ биламанки Исо бу сўзларнинг маъноси аниқ равшан бўлишини хоҳлаган. Чунки маталлар айтиб тушунтириш вақти ўтганди. У келажакда дунёга келадиган янги авлод масиҳийлари ҳам Муқадддас Руҳга тўла ҳаётда қандай яшашни билишини ва шундай яшашлари учун Худо нималар қилишини билишларини хоҳлаган. Муқаддас Каломда Исонинг шогирдлари билан охирги кечани бирга ўтказаётган пайтдаги Исонинг ҳолатига яхшилаб эътибор беринг.

У суҳбатни бошлашидан олдин нималар қилади. Асосий гапни айтишга қандай киришади?Агар сизнинг масиҳий бўлганингизга анча бўлган бўлса, унда сиз болоҳона ҳақида эшитган бўлсангиз керак. Ўша оқшом Исонинг шогирдлари билан бўлган суҳбатини, шогирдларнинг дастурхон атрофида ёнбошлаб, устозларига тикилганларини осонгина тасаввур қилишингиз мумкин. Сиз уларнинг ўзаро икки уч киши бўлиб суҳбатлашаётганини ҳам эшитасиз. Ундан ташқари янги ёпилган ноннинг хушбўй ҳидини ва қовурилган қўй гўштининг ва барра пиёзлар ҳиди билан аралашиб кетган бир ҳидни туясиз. Бу Фисиҳ байрамидан олдинги оқшом эди. бу пайтда юзлаб ва ҳатто минглаб одамлар Қуддусга шу байрамни нишонлаш учун келар эди. Эски Ахдда бир нечта пайғамбар Масиҳ ўша куни Исроилни қулликдан умрбод қутқаришга келиши ҳақида башорат қилган эди. Исроилликлар буни жуда яхши биларди. Аммо ўша кеча ташқаридаги яҳудийлар биламайдиган бир нарсани билардилар. Улар Масиҳнинг аллақачон улар билан бирга эканини биларди. У шу ерда, ўша хонада улар билан бирга кечки овқатни баҳам кўрмоқчи. Шогирдларнинг ҳаммаси уч йил У билан бирга бўлишди. Уларнинг ҳаммаси аста секин шундай ҳулосага келишди. Насролик Исо келиши керак бўлган Масиҳ. Ҳамма нарсани қолдириб Унинг орқасидан эргашишга арзийдиган Зот. Бу пайтда эса шогирдлар осмон шоҳлигида ким биринчи бўлиши ҳақида суҳбатлашаётган эди. Кечки овқат тортилди. Бутрус қовурилган қўй гўштини тарқатди. Бунндан сўнг нима воқеа юз беради, кейинги суҳбатларимизни тинглаб боринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top